07.03.2016 20:22 Бишкек 3548
7 март куни Президент Алмазбек Атамбаев хотин-қизларни Халқаро 8 март куни билан қутлади. Бу хақда ҚР Президенти матбуот котибияти хабар берди.
«Қадрли аёллар! Сизларни 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами билан чин юракдан мубаракбод этаман! Ушбу ажойиб баҳорий байрам , об-ҳавонинг қандай келишидан қатъий назар , аёлларнинг гўзал табассуми билан исилган, йилнинг энг ёруғ куни қаторида , яхши тилаклар ва гулу-чечаклар поёндозлари билан барчамизнинг хотирамизда қолади».
Давлат Бошлиғи таъкидлашича, бу йилги айём Қирғизистонимизнинг мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида нишонланмоқда. Чорак аср давомида юртимизда жуда кўп ўзгаришлар юз берган. Биз охирги 5 йиллик давомида асосий мақсадимиз – мустақил демократик давлат сифатида туриб қолиш учун, қирғизистонликлар хаётини яхшилашга қаратилган қадамларимизни қийин бўлсада қўйиб, баралла юриб бормоқдамиз. Бу ғоят улуғ ишда азиз аёлларимизнинг хизматларингиз буюкдир.
« Сизлар мамлакатимизга , оила аъзоларингиз ва яқинларингизга қилган захматли меҳнатларингиз учун самимий дил сўзларимни қабул қилинг. Сизларга чин қалбимдан мустаҳкам соғлик, аъло кайфият, илҳомбахш сурур ила, барча ниятларингиз ижобат бўлишига тилакдошман. Бахтли бўлинглар ! »,- дейди Президент А. Атамбаев ўз табриги якунида.
Бўлим мақолалари
23.11.2024 |
|
18.09.2024 |
|
05.09.2024 |
|
31.07.2024 |
|
16.07.2024 |
|
05.07.2024 |
|
04.07.2024 |
|
14.05.2024 |
|
08.05.2024 |
|
20.04.2024 |
|