11.03.2016 23:09 Бишкек 3941
11 март куни Вазирлар маҳкамаси Хукумат мажлиси жараёнида 2016-2020 йилларга соғлиқни сақлашнинг электрон Дастурини тасдиқлади. Бу хақдаги хабар ҚР Хукумати матбуот котибиятидан олинди.
Қирғизистон Республикаси Бош вазири Темир Сариев соғлиқни сақлаш масаласи жуда жиддий масала эканини ва ягона электрон тизимни киритилиши зарурлигини таъкидлади. Шунинг билан бирга очиқликни, қулайликни ва сифатли медицина хизматини кўрсатишни максимал даражада таъминлаш кераклигини талаб қилди.
«Қирғизистон Республикасида 2016-2020 йилларда соғлиқни сақлашнинг электрон Дастурини тасдиқлаш» хақидаги масала муҳокамасида соғлиқни сақлаш вазири Талантбек Батиралиев ушбу дастур фуқароларимизга очиқ ва қулайлик яратган ҳолда ,якка тартибдаги медицина ёрдам кўрсатишда ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш учун киритилаётгани айтди.
«Бутун жаҳонда соғлиқни сақлашда электрон тизими аллақачон киритилган. Бизда эса ҳамон ахборот қўл ёрдамида киритилгани сабаб баъзан базаларимизда хато маълумотлар ўрин эгаллаб қолмоқда. Бунинг натижасида биз кўплаб муаммоларга дуч келмоқдамиз. Соғлиқни сақлашнинг электрон тизимига ўтиш орқали бир қатор қоғозбозликдан қутуламиз. Аҳолимизга тезкор медицина хизматини кўрсатамиз. Медицина хизматини ҳар бир шахсга якка тартибда кўрсатиш хисоботига эга бўламиз»,-деди вазир.
Муҳокама натижасида ҚР хукумати аъзолари 2016-2020 йилларга соғлиқни сақлашнинг электрон Дастурини тасдиқлади.
Бўлим мақолалари
25.11.2024 |
|
15.11.2024 |
|
12.11.2024 |
|
08.11.2024 |
|
07.11.2024 |
|
06.11.2024 |
|
24.10.2024 |
|
21.10.2024 |
|
17.10.2024 |
|
16.10.2024 |
|