14.03.2016 22:51 Чуй вилояти 3095

«Алтынкен» компаниясининг директори ўзгарди

Шу кунларда «Алтынкен» компаниясининг Бош директори ишдан бўшаб, унинг ўрнини жаноб Ли Фен эгаллади.

«Алтынкен» ЖЧЖ си Чуй вилоятидаги  «Талды-Булак Левобережный» олтин конини ишлатади. Жуда катта қийинчиликлар билан ушбу кон ўтган йили ишга тушган эди. Лекин у ўзининг лойиҳавий қувватига ҳали чиққанича йўқ. 2015 йилда кўзда тутилган 2.5 тонна олтин ўрнига, атиги 2 кг олтин ишлаб чиқарган холос. Компаниянинг назорат пакети хитойлик сармоячилари қўлида. Бироқ компаниянинг маълум улуши «Қирғизолтин»га ҳам тегишлидир. ҚР хукуматидагилар «Альянс-Пресс» ахборот агентлигимизга хабар беришларича, илгариги раҳбарият Қирғизистон томон билан яхши ҳамкорлик қилмай, ўзи ҳоҳишига кўра якка қарор қабули оқибатида корхонани муаммоларга дуч қилган. Унинг раҳбарияти алмашгандан сўнг ҚР хукумати бу каби салбий кўринишлар келажакда бўлмайди деган фикрдадирлар.
 
Бўлим мақолалари
23.08.2024
20.07.2024
08.06.2024
17.01.2024
15.10.2023
02.10.2023
23.09.2023
05.09.2023
19.08.2023
28.06.2023