24.03.2016 22:38 Ўш 3195

Йўл пости инспектори хибсга олинганди

24 март куни ҚР ИИВнинг Ҳавфсизлик хизматининг Ўш шаҳри 2 бошқармаси ходимлари томонидан «пора бериш» да айбланаётган шахс устидан юргазилган оператив-тергов иши бўйича хибсга олиш амалиёти қўлланилди. Бу хақда ҚР ИИВнинг матбуот котибияти хабар қилди.

Ўш шаҳри ИИБнинг ЙПХси инспектори ўзининг айбини яшириш учун К.М. исм-шарифли милиция старшинаси ҚР ИИВнинг Ҳавфсизлик хизматининг Ўш шаҳри 2 бошқармаси ходимига 1000 сом пора бераётган пайтда ҳибсга олиш амалиёти юргизилган. Бироқ милиция старшинаси ИИВ ҳавфсизлик хизмати ходимларига қаршилик кўрсатиб, қочиб қолишга уринган. Бунинг учун у ўзи турган иморатнинг 2 қават деразасидан сакрамоқчи бўлганда ҳавфсизлик хизмати ходимлари уни ушлаб қолганлар. Бу вақт орасида старшина қўлидаги иккита 500 сўм пулнинг бирини  ютиб юборган ва тергов амалиётида қўлланилаётган видеокамерани синдирган. Бироқ ИИВ ҳавфсизлик хизмати ходимларининг хабар беришича шу орада «Тез ёрдам» автоулови етиб келиб милиция старшинасига биринчи медицина ёрдамини берган. Шундан сўнг бир неча йўл пости инспекторларининг кучга солинган қаршиликлари ҳисобига уларнинг ҳамкасби К.М. «Тез ёрдам» машинасида Ўш шахар касалхонасига ўғирлаб кетилиб, шу даргоҳнинг нейрохирургия бўлимига ётқизилган.
Ҳозирда ушбу фактлар бўйича хизмат тергов ишлари юргазилмоқда.  
 
Бўлим мақолалари
26.11.2024
22.11.2024
20.11.2024
11.11.2024
29.10.2024
22.10.2024
10.10.2024
08.10.2024
26.09.2024
18.09.2024