26.03.2016 00:22 Бишкек 3204
26 март куни Давлат чегара хизмати Раиси Раимберди Дуйшенбиев телефон орқали Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаевга 26 март соат 8:00 да ўзбек тарафи ҳарбий техника ва ҳарбий хизматчиларини Жалалобод вилояти Оқсув туманининг Чаласорт ҳудудидаги қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг келишилмаган участкасидан олиб чиққани хақида маълум қилди. Бу хақида ҚР матбуот котибияти хабар қилди.
Давлат чегара хизмати Раиси ахборотига кўра, икки давлатнинг чегара бўлинмалари келишилгандек чегараларни қўриқлашнинг штат режимига ўтдилар.
Шунингдек Миллий ҳавфсизлик хизматининг давлат чегарсини қўриқлаш Қўмитети матбуот котибияти хабарига кўра, икки давлат чегара қўшинлари раҳбарлари Ўзбекистоннинг «Ўзбекистон» ва Қирғизистоннинг «Қизилқия» ўтказиш пункларида учрашуви давомида қирғиз-ўзбек чегараси остидан кавланган тоннел топилгани хақида маълум қилинган. Бу тоннел орқали контрабандистлар қонунсиз равишда қимматли юк ва фуқароларни олиб ўтганлар. Лаҳм 6 метрлик чуқурликда, эни 60-70 см, узунлиги 120 метр бўлиб, унинг бошланиши Қирғизистоннинг Боткент вилояти, Қадамжой туманининг «Қирғизқишлоқ» қишлоғидаги турғуннинг уйидан бошланиб, Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти Олтиариқ туманининг «Борбалиқ» қишлоғи турғунининг уйи ичига туташ бўлган.
«Озодлик» радиосининг фикрича айнан шу тоннелнинг 17 март куни топилиши сабабли, ўзбек чегарачилари қирғиз-ўзбек чегарасини кучайтиришга олиб келган деган фикрни ўртага ташлайди.
«Гарчи Ўзбекистон МҲХнинг давлат чегарасини қўриқлаш Қўмитети Наврўз байрамини ўтказиш мобайнида чегараларни кучайтириш чоралари кўрилди»,- деган баёнотини берган. Бироқ ўзбек томонни шундай қилишига айнан юқоридаги тоннелнинг топилиши сабаб бўлганлиги борасида хабарлар борлиги айтилган.
Бироқ бу борада россиянинг «Ритм ЕВРАЗИИ» сайтига кўра, Ўзбекистон чегара ҳудудларини бизнинг ҳар баҳорда авж оладиган муҳолифатимизнинг хукуматга қарши фаоллигини ошганлиги боис кучайтирган деб чиқди. Ваҳоланки куни – кеча 24 март куни муҳолифат раҳбарлари бўлмиш Бектур Асанов ва Қувоничбек Қодировлар миллий ҳавфсизлик ходимлари томонидан ҳибсга олиниб, тергов амаллари юргизилган.
«Бир неча муҳолифат раҳбарлари Интернетда пайдо бўлган аудио ва видео тасмалардаги парламентни ва президентни истеъфосига олиб келадиган оммавий қаршилик акцияларини ташкил қилиш, хукуматни босиб олиш борасидаги иш-харакатларни икир-чикиригача муҳокама қилган гап-сўзларнинг асносида қўлга олинган. Шунингдек ўйлаб қўйилган режаларини амалга ошириш учун қанча маблағ, қанча киши ва қанча автоуловлар кераклиги хақидаги гаплар айтилган ўша тасмаларда»,- деб ёзади «Ритм ЕВРАЗИИ».
Бу хақда россиялик экспертлар сайти шундай дейди:-« Гарчи чегара конфликдаги масаланинг расмий версияси талаш ерлар учун кураш бўлгани билан, бироқ ўзбек хукумати шу кунларда режалаштирилган «Халқ эркини намойиш қилиш» борасидаги қирғиз муҳолифатининг харакатидан воқиф бўлгани сабаб ҳам чегара ҳудудларини қўриқлашни кучайтирган. Ахир Қирғизистон Жанубидаги 6 йил илгариги миллатлараро конфликт нафақат минглаб одамларнинг хаётига зомин бўлибгина қолмай, балким қирғизистонлик ўзбек қочоқларининг оммавий равишда Ўзбекистон ҳудудига ўтиб келишига олиб келганди».
Бу гаплар билан «Ритм ЕВРАЗИИ» ўзининг «Госпереворот в Киргизии оппозиционерам придется отложить. Не по своей воле» мақоласида муҳолифатимизнинг хукуматни босиб олиш борасидаги режалари жиддийлигини, бироқ бунинг оқибати қандай якун топиши уни илгаргидай қизиқтирмаслигига шаъма қилади.
Бўлим мақолалари
25.11.2024 |
|
15.11.2024 |
|
12.11.2024 |
|
08.11.2024 |
|
07.11.2024 |
|
06.11.2024 |
|
24.10.2024 |
|
21.10.2024 |
|
17.10.2024 |
|
16.10.2024 |
|