29.06.2023 15:39 Ўш 2302
ЎШ.29 июн – Альянс-Пресс. Юртимизга қўшни ва узоқ мамлакатлардан келтираётган Мефедрон, Альфа PVP каби психотроп таблеткалар яширин тарзда номаълум одамлар томонидан Telegram канали орқали гиёҳванд моддаларни тарқатмоқдалар.
Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ходимлари Ўш шаҳрининг Т.Сотилганов номидаги боғида 26 июн - "Халқаро гиёҳвандлик ва ноқонуний савдога қарши кураш” кунига бағишланган ойлик доирасида "Биз гиёҳвандликка қаршимиз!" акциясини ўтказдилар.
Шунингдек гиёҳвандлик бўйича оммавий курашга Ўш шаҳрининг масжидлари имом-хатиблари ҳам жалб этилган. Ўткан ҳафтанинг жума марузаларида имом - домлалар маълумот беришларича, юртимизга қўшни ва узоқ мамлакатлардан келтираётган Мефедрон, Альфа PVP каби психотроп таблеткалар яширин тарзда номаълум одамлар томонидан Telegram канали орқали тарқатилмоқда.
Телеграм канали маъмури (админи) наркотикларни беркитилган жойлардаги фотосуратларни мижозлари қўл телефонларига юборади. Наркотикларни яширган ижрочилар, ўша жойдаги деворларга қора рангдаги ёзувларни қолдириб кетадилар.
Бугунги кунда Қирғизистонда гиёҳвандлик билан шуғулланганлар сони кескин равишда ошиб бормоқда. ИИВга кўра 2022 йилда гиёҳванд моддаларни тарқатиш билан боғлиқ 1248 ҳолат қайд этилган, ҳамда 6 тонна 802 килограмм гиёҳванд моддалар мусодара қилинган. Гиёҳванд моддаларни даволаш марказида 7762 киши рўйхатга олинган, улардан 440 нафари аёллардир.
Бўлим мақолалари
26.11.2024 |
|
22.11.2024 |
|
20.11.2024 |
|
11.11.2024 |
|
29.10.2024 |
|
22.10.2024 |
|
10.10.2024 |
|
08.10.2024 |
|
26.09.2024 |
|
18.09.2024 |
|