11.04.2016 16:40 3887
ҚР ИИВ матбуот котибияти хабарига кўра «Арсенал» деб номланган рейд натижасида 7 апрел куни эрталаб Жайил туманининг 25 ёшли турғуни калибри 12 мм бир стволли милтиғни ихтиёрий равишда милиция ходимларига топширган. Бу қуролни у Жайил туманидаги Бекитай овули яқинидаги тоғ ён бағридан топган.
Шунингдек, 6 апрел куни 22 ёшли А.Т. ўз ихтиёри билан русуми ноаниқ, тартиб рақамлари урилган қуролни Иссиқ Ота ИИБ ходимларига топширган.
Жайил туманининг яна бир турғуни “VALTRO” газ- травма тўппончасини ИИБга иҳтиёрий топширган.
Тўқмоқ шаҳрининг 44 ёшли турғуни милиция ходимларига иҳтиёрий равишда 16 калибрли ИЖ-18 милтиғини берган.
6 апрел куни 42 ёшли Отбоши тумани турғуни ТОЗ милтиғини топширди.
Худди шундай ихтиёрий қурол – яроқ топшириш ҳоллари Жалолобод вилоятида ҳам кузатилди. 57 ёшли фуқаро И.Э. Жалалобод вилояти ИИБ ҳодимларига 16 калибрли ИЖ-58 русумидаги милтиқни қўш қўллаб топширди.
Шунингдек Ўш вилоятининг Ўзган туманинг 57 ёшли турғуни 16 калибрли ИЖ-16 русумли милтиқни ўз иҳтиёри билан милиция ходимларига берган.
Қирғизистон аҳолиси топиб олган, ҳамда ноқонуний сақланган қурол ва ўқ-дориларни иҳтиёрий равишда милиция ҳодимларига ўтқазиб беришлари мумкин. Иҳтиёрий топширилган қуроллар учун улар жиноий жавобгарликдан озод қилинади, ҳамда белгиланган меёрда пул мукофоти оладилар.
ҚР ИИВ огоҳлантиради: қуролларни шахар ва туманлардаги яшаш жойларида ёки топиб олинган ҳудуддаги ички ишлар бўлимларига топширилиши керак. Портловчи ускуналарни, авиабомбаларни, замбарак снарядларини, қўл гранаталари ва миналарни ўзбошимчалик билан ьир жойдан иккинчи жойга кўчирмаслик лозим. Уларни иҳтиёрий равишда орган ҳодимларига топширмоқчи бўлган фуқаролар топилдиқларни ўз ўрнида кўрсатиб беришлари талаб этилади.
Бўлим мақолалари
26.11.2024 |
|
22.11.2024 |
|
20.11.2024 |
|
11.11.2024 |
|
29.10.2024 |
|
22.10.2024 |
|
10.10.2024 |
|
08.10.2024 |
|
26.09.2024 |
|
18.09.2024 |
|