14.04.2016 15:47 Бишкек 3109
Бугун, 14 апрел куни ҚР Бош вазири Сооронбай Жээнбеков ўз хизматини ўташга киришди. Бу хақда Қирғизистон Хукумати матбуот котибияти хабар қилди.
Сооронбай Жээнбековни Қирғизистон Республикаси Бош вазири этиб тайинлаш хақидаги Президент Алмазбек Атамбаевнинг қарорини президент аппарати бошлиғи Фарид Ниязов ўқиб эшиттирди.
Тадбирда ҚР парламент фракцияларининг кўпчилик коалицияси лидерлари ва вакиллари қатнашдилар.
Янги 29 Бош вазир ҚР Президентига ва Жогорку Кенгаш депутатларига унга кўрсатилган юксак ишонч учун миннатдорчилик билдириб, ушбу вазифада халқ ва давлат манфаатлари учун астойдил хизмат қилишини таъкидлади.
Шундан сўнг Хукумат бошлиғи С.Жээнбеков ўз хизмат ўринларига биринчи Бош вазир ўринбасари Мухамметкалий Абулгазиевни ва ҚР Хукумати Аппарати бошлиғи Ақилбек Осмоналиевни кузатиб қўйиш жараёнида, уларнинг гарданига улкан жавобгарлик юкланаётгани таъкидлади, ҳамда уларга ўз вазифаларида мувофаққиятлар тилади.
Бўлим мақолалари
25.11.2024 |
|
15.11.2024 |
|
12.11.2024 |
|
08.11.2024 |
|
07.11.2024 |
|
06.11.2024 |
|
24.10.2024 |
|
21.10.2024 |
|
17.10.2024 |
|
16.10.2024 |
|