15.04.2016 23:20 3470
15 апрел куни Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти Гулистон шаҳрида Қирғизистон ва Тожикистон ички ишлари вазирликларининг коллегияси бўлиб ўтди. Бу хақида Қирғизистон ички ишлар вазирлиги мтбуот хизмати хабар қилди.
Ушбу тадбирда икки давлат ички ишлар вазирликлари жиноятчилик билан курашиш ва Қирғизистон Республикасини Евроосиё уюшмасига кириши муносабати билан янги шароитдаги ҳамкорлик истиқболларига бағишланган масалалар кўрилди.
Коллегияда ички ишлар вазири, милиция генерал майори Мелис Турганбаев, вазир ўринбосари Данияр Абдикаров, Ўш шаҳри ва Ўш вилояти Бош бошқармаси етакчиси Суйун Омурзаков.., Тожикистон ички ишлар вазири, милиция генерал лейтенанти Рахмизода Рамазон Хамро, вазир ўринбосари, Сўғд вилояти милицияси бошлиғи Назарзода Шариф Раҳмон ва бошқалар қатнашдилар.
Икки давлат куч органларининг бугунда долзарб масала бўлмиш терроризм ва экстремизмга қарши ҳамкорлик масалаларига қаратилган коллегия натижаларига кўра, биргаликда халқаро уюшган жиноятчиликка, экстремизм ва террор, наркобизнес ва наркотрафик, ҳайвон ўғирланиши, криминал автобизнес билан боғлиқ жиноятчилар билан курашиш, жиноятчиларни ўтказиб бериш, ҳамда одам савдосини олдини олиш ва ноқонуний миграция ва чегараолдида яшовчи икки мамлакат фуқароларини ҳимоя қилишда чегара муаммоларини бартараф этиш бўйича протокол имзоланади.
Бўлим мақолалари
26.11.2024 |
|
22.11.2024 |
|
20.11.2024 |
|
11.11.2024 |
|
29.10.2024 |
|
22.10.2024 |
|
10.10.2024 |
|
08.10.2024 |
|
26.09.2024 |
|
18.09.2024 |
|