23.04.2016 18:03 Бишкек 3263

Президент Алмазбек Атамбаев ҳамдардлик билдирди

Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғанийга, Қобул шаҳрида ваҳшийларча амалга оширилган террорчилар харакати - кўпсонли қурбонларга сабаб бўлгани учун, чуқур ҳамдардлик билдирди.

«Қирғизистон терроризмнинг барча кўринишларини кескин қоралайди ва халқаро жамоатчиликнинг ушбу хавфга қарши харакатларини қўллайди», - деб айтилади Давлат раҳбарининг телеграммасида.Президент Алмазбек Атамбаев ҳалок бўлганларнинг қариндош ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини йўллаб, ярадор бўлганларга тезроқ соғайиб кетишларига тилакдош эканлигини билдирди.
 
Бўлим мақолалари
25.11.2024
15.11.2024
12.11.2024
08.11.2024
07.11.2024
06.11.2024
24.10.2024
21.10.2024
17.10.2024
16.10.2024