29.04.2016 00:31 Бишкек 3107

Германия қарзимизни кечди

Бугун, 29 апрел кунги молия вазирлигида ўтган брифин чоғида ГФРнинг Фавқулотда ва мухтор элчиси жаноб Петер Рудолф Шольц, ҚР молия Вазири Адилбек Косималиевга Германия давлати олдидаги Қирғизистон Республикасининг конверсия доирасида 13.5 миллион евро қарзини кечиб юборганлиги борасидаги билдирувномани топширди.

Бу қарзлар конверсиясининг  иккинчи бочқичдаги чоралари бўлиб, у 2010 йилда ишга тушган. Бунинг учун бюджетдан 2.25 млн.евро ажратилиб, қишлоқ ҳудудларимизнинг инфратузулмаларини  ривожлантириш ва аҳолига коммунал хизмат даражасини ошириш учун сарфланган. Бу чоралар АРИС дастури бўйича амалга оширилган.
Иккинчи босқичдаги конверсияни амалга ошириш пайтида юртимизда 14 ижтимоий объектлар (4 мактаб, 7 ФАП, 2 спорт зали ва 1 бола боғчаси) қурилган.
Конверсиянинг учунчи босқичида ҚР хукумати 3.8 млн. евро ажратиб, 20 ижтимоий объект (7 спорт зали, 11 ФАП, 1 бола боғчаси, 1 мактаб) қурилган. 78 қишлоқ хукуматлари ҳудудларининг 320 гектар ариқ ва бошқа сув ҳавзалари бўйларидаги ер майдонига 1.1 млн. дарахт кўчатлари экилган.
Конверсиянинг биринчи босқичи якунига кўра 0.77 млн.евро қарз кечилган. Икки босқич якунига кўра 13.5 млн.евро кечилмоқда.
Жорий йилнинг 31 мартигача Қирғизистон Республикаси Германия Федаратив Республикасидан 86.3 млн.евро қарз эди. Бу қарз эндига 13.5 млн.еврога қисқарди.   

Бўлим мақолалари
23.08.2024
20.07.2024
08.06.2024
17.01.2024
15.10.2023
02.10.2023
23.09.2023
05.09.2023
19.08.2023
28.06.2023