01.02.2024 12:52 Ўш 1484
ЎШ.1 феврал – Альянс-Пресс. Бобур номли театр биносида Ўш шаҳри жамоатчилиги билан Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигининг Қирғизистон жанубидаги ваколатхонаси, Давлат Чегара хизмати ва Ички Ишлар Бошқармаси вакиллари билан Ўзбекистон фуқаролари бўйича виза режимига доир учрашув бўлиб ўтди.
Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигининг Қирғизистон жанубидаги ваколатхонаси, Давлат Чегара хизмати ва Ички Ишлар Бошқармаси вакиллари янги қоидаларига кўра, хорижий давлатлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари узоқ вақт қолиш учун тегишли тоифадаги визага мурожаат қилишлари кераклигини тушунтирдилар. Янги тартибга кўра, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида фуқароларнинг ўзаро сафарлари тўғрисидаги битимга кўра, виза олиш учун қуйидаги тарифлар қўлланилади:
олти ойгача - $10;
бир йилгача - $20.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Қирғизистон визасини олиш учун електрон виза портали орқали республикадан чиқиш талабисиз мурожаат қилишлари мумкин.
Виза олиш учун шу https://www.evisa.e-gov.kg / веб-сайтга кириш керак бўлади ва ҳужжатларни тақдим этиш мумкин.
"Туугандар визаси" га мурожаат қилиш (Қирғизистон фуқароларининг оила аъзоларига):
Ўзбекистон фуқаросининг паспорти;
Қирғизистон фуқаросининг шахсий гувоҳномаси;
Ўзаро муносабатларни тасдиқловчи ҳужжат (никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома);
Қирғизистон фуқаросининг аризаси;
Қирғизистон фуқароси молиявий аҳволи бўйича ўзи меҳнат қилаётган корхона, ташкилотдан ойлик-маоши хақида маълумотнома ёки бошқа ҳужжат.
Қирғизистон фуқаросининг Қирғизистон Республикаси ҳудудида хорижий фуқаронинг турар жой ва моддий хавфсизлигини кафолатлаш борасида нотариал тасдиқланган мажбуриятномани тақдим этиш мумкин. Қирғизистон фуқароларининг оила аъзоларига виза бериш учун бошқа қўшимча талаблар йўқ. Шу жумладан Тик- ток каби ижтимоий тармоқда айтилаётган бундай фуқароларимизнинг банк ҳисоб варағида 50 минг сўм ёки бошқа сумманинг бўлиши мажбурий эмаслиги таъкидланди.
Учрашувнинг икки бўлими савол-жавоб тариқасида ўтди. Унда оддий фуқаролар, нодавлат ташкилотлари, Ўш шаҳридаги фаолият юргизаётган ЎшДУ ва ЎшТУ каби олийгоҳларнинг контрак асосида таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар бўйича маъсул ва туризм соҳаси вакиллари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Шунингдек аҳолининг янги тартиб бўйича эътирозлари ҳам қабул қилинди. Кўплаб эътирозларга сабаб бўлган масала бу ўзбекистонликларни жой-жойларда рўйхатга қўйиш бўйича 3 кунлик муҳлат етарли эмаслиги қайд қилинди.
Бу борада кенгроқ маълумот олиш учун қуйидаги телефон номерларга қўнғироқ қилиш ёки электрон манзилга мурожаат мумкин:
Чет эл фуқароларини рўйҳатга олиш – 119; www.ereg.e-gov.kg
Қирғизистон Республикасининг визаларини тақдим этиш масалалари бўйича: +996 703 428 865; 0312 6 30 70. www.evisa.e-gov.kg
Қирғизистон Республикасида ишлаш учун меҳнат визаси бўйича : 0312 66 39 64. www.ework.e-gov.kg
Бўлим мақолалари
25.11.2024 |
|
15.11.2024 |
|
12.11.2024 |
|
08.11.2024 |
|
07.11.2024 |
|
06.11.2024 |
|
24.10.2024 |
|
21.10.2024 |
|
17.10.2024 |
|
16.10.2024 |
|