03.05.2016 18:49 Бишкек 3371

Халқаро кўчманчилар ўйинларига таклиф этамиз

Бугун, 3 май куни БМТнинг ижроий кенгашлари делагацияси билан учрашуви чоғида Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбой Жээнбеков меҳмонларнинг диққатини юртимизда 2016-2017 йилларда ўтказилиши режалаштиралаётган жаҳон миқёсидаги тадбирларга қаратди. Бу хақида ҚР хукуматининг матбуот котибияти хабар берди.

Хукумат Бошлиғи ушбу тадбирлар миллатлараро ва халқларнинг маданиятлариаро мулоқот тузулиши учун улкан майдон сифатида хизмат қилиб, жаҳон аҳлини бирлашишига қўшимча импульслар беришини алоҳида таъкидлаб ўтди.
«БМТнинг Бош Ассамблеясининг  71 сессиясида «Тинчлик учун динлараро ва маданиятлараро мулоқатлар, ўзаро ҳамфикрлик ва ҳамкорлик» борасидаги резолюцияга Қирғизистон Халқаро Кўчманчилар Ўйинлари хақида матн тайёрлашни режалаштирмоқда» - деган Бош вазир делегация аъзоларини ушбу ташаббусни қўллашга чақирди.
Шунингдек Сооронбой Жээенбеков делегация вакилларини  2016 йилнинг сентябр ойида юртимизда бўлиб ўтадиган иккинчи  Халқаро Кўчманчилар Ўйинларига расман таклиф этди.

Бўлим мақолалари
25.11.2024
15.11.2024
12.11.2024
08.11.2024
07.11.2024
06.11.2024
24.10.2024
21.10.2024
17.10.2024
16.10.2024