06.05.2016 22:50 Жалолобод вилояти 3230

Бош вазир Ахсида

6 май куни Бош вазир Сооронбой Жээенбеков бундан уч кун илгари сув тошқини кузатилган Жалолобод вилояти Ахси тумани Қорасув қишлоқ ҳудудига қарашли Гезард ва Чолдевор қишлоқларида иш сафари билан бўлди. Бу хақида ҚР хукуматининг матбуот котибияти хабар қилади.

Воқея содир этилган жойда Хукумат Бошлиғини табиий офат оқибатлари ва уларни бартараф этиш бўйича ахборотни фавқулотда вазиятлар Вазири Кубатбек Боронов берди.
Унинг маълумотларига кўра, сел келиши оқибатида Ахси туманида 50 аҳоли яшовчи иморат турли босқичда шикаст кўрган. Булардан 31 уйнинг турғунларини янги жойга кўчиришга тўғри келган, 2 уй умуман яшашга нолойиқ деб топилган. 192 уй ҳайвони нобуд бўлган. Сел оқибатларини бартараф этиш учун 1700 литр дизел ёқилғиси,12 тонна цемент ажратилган. Шунингдек жабрланган аҳолига 14 дона ўн кишилик чодир-палатка берилган. Сел келган 6 қишлоқ ҳудудида 10 дона маҳсус техника воситалари ишлаб турибди. Табиий офатдан келган уммумий зиён аниқланмоқда.
Бош вазир аҳоли билан мулоқот чоғида учрашувда кўтарилган барча муаммолар, ўз ечимини тезроқ топиши учун шахсий назоратига олиниши, ҳамда пенсия ва бошқа нафақалар ўз вақтида берилиши таъминланишини таъкидлади.
 
Бўлим мақолалари
15.10.2024
12.10.2024
27.09.2024
23.09.2024
16.09.2024
04.09.2024
22.08.2024
20.08.2024
17.08.2024
13.08.2024