08.05.2016 22:38 Бишкек 3229

Максим Бакиевга 30 йил қамоқ жазоси

7 май куни Бишкек шаҳрининг Первомай туман судининг хукмига кўра, собиқ Қирғизистон Республикаси Президенти Қурмонбек Бакиевнинг ўғли сиртдан яна 30 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилди.

2013 йилнинг 2 августида айнан шу суд томонидан Максим Бакиев мажбурий битм  тузиш, товламачилик ва пул ювишда айбланган. Суд жиноий кодекснинг 59 моддасида кўрсатилгандай бир неча жиноятлари учун белгиланган жазоларни қўшиш йўли билан уни  умумий 15 йилга озодликдан маҳрум этиш, ҳамда 50 ойлик иш хақи эвазида жарима, мол-мулкини мусодара эти шва 3 йилга қадар давлат мансабларида ишламаслик каби жазо белгилаган эди.
Шу Кодекснинг 60 моддасида кўрсатилган Умумий жазолар хукмига кўра, 2013 йилнинг 2 августидаги ўз суд хукмига Бишкек шаҳрининг Первомай тумани суди  яна қўшимча жазолар қўшиб, Бакиев Максим Қурмонбековични сиртдан  биратўла 30 йил озодликдан маҳрум этди.

Бўлим мақолалари
26.11.2024
22.11.2024
20.11.2024
11.11.2024
29.10.2024
22.10.2024
10.10.2024
08.10.2024
26.09.2024
18.09.2024