17.05.2016 00:51 Бишкек 3292

Ташриф билан

Бугун 17 май куни ҚР Жогорку Кенгаши раиси Чинибой Турсунбеков Ханнс Зайдел номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича лойиҳа раҳбари доктор Макс Георг Майерни қабул қилди. Бу хақда парламент матбуот котибияти хабар қилади.

Чинибой Турсунбеков Қирғизистон ва Германия ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик юқори босқичда эканини таъкидлади.   «Европада  Германия  етакчи рольдаги асосий ҳамкорларимиздан биридир»,-деди парламентимиз раиси.
 
Шунингдек Чинибек Турсунбеков немис сиёсий-жамоатчилик жамиятлари орасида намунали хизмат кўрсатиб, Қирғизистон учун давлат тизимлари учун бошқарув аппаратини тайёрлаётган Қирғизистон Республикаси Президенти қошидаги Давлат Бошқарув Академияси билан Ханнс Зайдел номидаги жамғарманинг олиб бораётган самарали ишлари таҳсинга лойиқ эканини айтди.
 
Ўзвақтида  Макс Георг Майер Чинибой Турсунбековни парламентимиз спикерлигига сайлангани билан табриклади. Доктор жаноб  Ханнс Зайдел номидаги жамғармаси Қирғизистон билан ҳамкорлигига юқори эътибор қаратаётганини айтди. Шунингдек у республикамизни  ривожланиши учун ҳудудимизда  жамғармасининг  харакат дастури билан Жогорку Кенгаш раиси таништирди.

Бўлим мақолалари
05.11.2024
14.10.2024
19.08.2024
12.07.2024
22.06.2024
25.01.2024
19.01.2024
22.12.2023
15.11.2023
02.11.2023