30.05.2016 21:53 Бишкек 3203

Ички ишлар вазири бўшади

Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев, бугун, 30 май куни «М.Т. Турганбаев хақидаги» қарорига имзо қўйди. Бу хақда Президент матбуот котибияти хабар қилди.

Қарорга кўра, ҚР Конституциясининг 87 моддаси 1 банди «Қирғизистон Республикаси Хукумати хақидаги»  Қонунининг 24 моддаси 4-1 бандига мувофиқ Мелис Токтомамбетович Турганбоев ҚР ички ишлар вазирлиги лавозимидан бўшатилган.

Қирғизистон Республикаси Бош вазирининг таклифи билан ҚР Президенти  Алмазбек Атамбаев  Ички Ишлар Вазири вазифасини вақтинча бажарувчи этиб, Кашкар Астаканович Джунушалиевни тайинлади.

Қарорлар  имзо қўйилган кундан кучга киради.
 
Бўлим мақолалари
25.11.2024
15.11.2024
12.11.2024
08.11.2024
07.11.2024
06.11.2024
24.10.2024
21.10.2024
17.10.2024
16.10.2024