01.06.2016 01:20 Бишкек 3562
Қирғизистон Республикасининг Президенти Алмазбек Атамбаев бугун, 1 июнда, Миллий онкология марказига бориб, болалар онкологияси ва гематологияси бўлими пациентлари билан танишди.
Давлат раҳбари болаларнинг даволаниш жараёни билан қизиқди. Даволанаётган болалар ва уларнинг ота-оналари, ҳамда касалхона меҳнат жамоати билан суҳбатлашди.
Президент Алмазбек Атамбаев болаларга тезроқ соғайиб кетишларини тилаб, шундай эзгу ҳайрли иш билан шуғулланаётган онкология ва гемотология бўлими жамоасига ўз миннатдорчилигини билдирди.
«Энг аввало болалар оғримасин. Ҳар бир ота-она болаларининг омонлигини, соғ-саломат бўлишини ҳоҳлайди. Болалар қийналмасин . Уларнинг соғлиги аъло бўлса, биз учун бундан катта бахт йўқ »,- деди Президент.
Давлат раҳбари Миллий онкология марказининг директори вазифасини ўтовчи Б. Султонгазиевга болалар онкологияси ва гемотология бўлимини молиявий қўллаш мақсадида 5 миллион сўмлик сертификатни топширди.
Болалар онкологияси ва гематологияси бўлимига Президент Алмазбек Атамбаев билан унинг рафиқаси Раиса Атамбаева ва мамлакат соғлиғни сақлаш вазири Талантбек Батиралиев бордилар.
Бўлим мақолалари
05.08.2024 |
|
08.07.2024 |
|
01.06.2024 |
|
18.05.2024 |
|
03.04.2024 |
|
18.12.2023 |
|
09.12.2023 |
|
24.11.2023 |
|
07.09.2023 |
|
03.05.2023 |
|