13.06.2016 02:10 Бишкек 3487

Давлат тўнтаришида гумонланаётган муҳолифат раҳбари ҳибсда

13 июн куни Қирғизистон Давлат миллий ҳавфсизлик қўмитаси «Қирғиз олтин» давлат концернининг собиқ президенти Дастан Саригуловни хокимиятни босиб олишга харакатланган муҳолифатчи «Халқ парламенти» раҳбарларининг ишларида янги ҳолатларни аниқлаши муносабати билан зиндонбанд этишди. Бу хақда душанба, 13 июн куни ҚР ДМҲҚ матбуот котибияти хабар тарқатди.

«Қ. Қодиров, Б. Асанов, Д. Саригулов ва бошқа шахсларнинг хокимиятни зўрлик билан босиб олиш бўйича жиноий ишлари доирасида, янги ҳолатлар аниқланганлиги боис Саригулов Дастан Исламович гумондор сифатида ДМҲҚ вақтинчалик ушлаб туриш изоляторига олиб кирилган»,- деб хабар қилади маҳкамадагилар.
«Шунингдек ДМҲҚнинг тергов бошқармаси томонидан "Камеко", "Кумтор Оперейтинг", "Кумтор голд", "Центерра Голд" компанияларининг собиқ президенти Леонард  Хоменюкнинг Қирғизистон томондан «Қумтор» лойиҳасининг раҳбари, «Қирғизолтин» давлат концернинг собиқ президенти Д.Саригуловнинг фаолиятидаги коррупцияга оид харакатлари бўйича фактлардан ташкил топган кўрсатмалари ўрганилмоқда»,-деб баёнот қилади ДМҲҚ.
Қирғизистон маҳсус хизматларининг фикрича, Қирғизистонда хокимиятни зўрлик билан босиб олишга харакат қилгани учун, бир ой олдин қамоққа олинган «Халқ парламенти» раҳбарларининг фаолиятининг кучайиши, халқаро Centerra Gold компанияси олиб бораётган йирик Қумтор олтин кони ишларида коррупция тизимларини аниқлаш бўйича тергов амалиёти сабаб бўлган.
 
Бу борада  ММҲҚ қуйидагиларни маълум қилади: «юқоридаги коррупция тизимларни аниқлаш пайтида, ушбу коррупция тизимларини ташкил этишган Асқар Ақаев ва Қурманбек Бакиев оила аъзолари ва яқинларининг «Қумтор» лойиҳасидаги савдо манфаатларини очилиб кетишидан чўчиганлиги сабаб, бу ишнинг фигурантлари хаётига хавф солишган».
Эслатиб ўтамиз, Дастан Саригулов 1990 йиллари Талас вилояти губернатори бўлган. 1996-1999 йиллари «Қумтор» лойиҳасини амалга ошириш раҳбари, «Қирғизолтин» давлат концерни президенти лавозимида ишлаган. Унинг ушбу лавозимидаги фаолиятини қаттиқ танқид остига олган «Республика» газетаси муҳаррири Замира Сидиқова устидан жиноий иш очилиб, озодликдан маҳрум этилган. 2005-2006 йиллари Дастан Саригулов Қирғизистон давлат котиби вазифасида ишлаган. 2010 йилнинг Қирғизистон жанубидаги июн воқеаларидан олдин давлат КТРК телевидениесида ўзи ташкил этган «Улутман» кўрсатуви орқали миллатлараро вазиятни кескинлаштирувчи чиқишлар қилган.

Бўлим мақолалари
25.11.2024
15.11.2024
12.11.2024
08.11.2024
07.11.2024
06.11.2024
24.10.2024
21.10.2024
17.10.2024
16.10.2024