18.06.2016 00:43 Бишкек 3714
16 июн куни ҚР парламенти мажлисида социал-демократлар фракциясининг янги депутати Музаффар Исақов қасамёд қабул қилди.
Мажлис бошланишида Жогорку Кенгаш раиси Чинибой Турсунбеков БСК нинг қарори билан ҚСДПнинг депутати Ашэра Халиқова ўзининг ваколатини муддатидан илгари якунлаганини эълон қилди. Шунингдек ҚР Жогорку кенгаши спикери Ч. Турсунбеков Бош сайлов қўмитаси Ашэра Халиқова ўрнига ҚСДП рўйхатидан жой олган навбатдаги номзод Музаффар Исақов парламент депутати деб тан олганини эълон қилди.
Янги депутатнинг умр баёни:
Исақов Музаффар Аҳмаджонович 1982 йилнинг 17 августида Жалолобод вилояти, Сузоқ туманига қарашли Тошбулоқ қишлоғида таваллуд топган.
Маълумоти олий.
2005 йили Халқлар Дўстлиги Университетининг «Молия ва кредит» мутаҳасислиги бўйича ўқишни битирган. 2007 йили Қирғизистон Республикаси Президенти қошидаги бошқарув Академиясининг «Давлат бошқаруви ва Маҳаллий ўз-ўзини бошқарув» бўйича ихтисосликка эга бўлган.
Меҳнат фаолиятини 2001 йили маҳаллий ўз ўзини бошқарув органларида бошлаган. 2001-2006 йиллари Тошбулоқ қишлоқ хукумати ёшлар комитети раиси лавозимида ишлаган.
2007 – 2008 йиллари Қирғизистон Республикаси Хукумати қошидаги ўз-ўзини бошқарув ишлари бўйича Миллий агентликда хизмат қилди.
2008-2009 йиллари Тошбулоқ қишлоқ бошқармасида сармоялар жалб этиш бўйича мутаҳасис;
2009-2010 йиллари - № 23 ўрта мактабнинг директори;
2010-2015 йиллари Тошбулоқ қишлоқ хукумати бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Маҳҳаллий кенгашнинг икки чақурув депутати;
Оилали, уч фарзанднинг отаси.
Эслатиб ўтамиз, Музаффар Исақов Қирғизистон Республикаси парламентидаги ўзбек миллатига мансуб 4 депутатдир.
Бўлим мақолалари
05.11.2024 |
|
14.10.2024 |
|
19.08.2024 |
|
12.07.2024 |
|
22.06.2024 |
|
25.01.2024 |
|
19.01.2024 |
|
22.12.2023 |
|
15.11.2023 |
|
02.11.2023 |
|