24.06.2016 23:17 3085
Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев бугун , 24 июнда Тошкентдаги иш сафари жараёнида , Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти (ШҲТ) саммити майдончасида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан учрашди.
Ўзбекистон Президенти Президент Алмазбек Атамбаевни қўйиқ қарши олиб, ШҲТ саммитига шахсан қатнашгани учун ташаккурини изҳор қилди. Ўз навбатида Президент Алмазбек Атамбаев ҳамкасбининг меҳмондўстлиги учун мамнуниятини билдириб, ШҲТ саммитини юқори даражада уюштирилганини таъкидлади.
Давлат раҳбарлари қирғиз-ўзбек икки тарафлама ҳамкорлигининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни юқори даражага кўтариш ва сиёсий диалог жонлаштириш зарурлиги эътироф этдилар.
Президент Алмазбек Атамбаев ва Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов шунингдек халқаро кун тартибида турган аҳамиятли масалалар бўйича фикр алмашдилар.
Бўлим мақолалари
25.11.2024 |
|
15.11.2024 |
|
12.11.2024 |
|
08.11.2024 |
|
07.11.2024 |
|
06.11.2024 |
|
24.10.2024 |
|
21.10.2024 |
|
17.10.2024 |
|
16.10.2024 |
|