26.06.2016 05:06 Соҳиба Шокирова Ўш 3240
Ўш шаҳридаги «Олимбек Додҳоҳ» этнокомплексида 26 июн -Халқаро бангичиликка қарши ва банг моддаларини сотишга қарши кураш кунига қаратилган якуний тадбир бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирнинг очилишида Ўш шаҳри вице мэри Нурбек Кадиров, ҚР хукумати қошидаги наркотик моддалар назорати бўйича Давлат хизматининг Жанубий бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Кенжабек Маматкасимов, Ўш шаҳри фаоллари ва ёшлари қатнашдилар.
Тадбир доирасида Ўш шаҳрининг рақс коллективлари ва гуруҳлари иштирок этдилар, ҳамда кўнгиллилар орасида тош кўтариш, армрестлинг ва бошқа спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Мусобақа ғолибларига соврин ва совғалар топширилди.
Шунингдек концерт давомида Халқаро бангичиликка қарши ва банг моддаларини сотишга қарши курашга бағишланган «Мен соғлом турмуш тарафдориман» шиори остидаги ойликда спортнинг 5 тури бўйича вилоят спартакиадаси ғолиблари ҳам муносиб мукофотландилар.
Тадбирни Наркотик моддалар назорати Давлат хизмати ва Ўш шаҳри мэрияси қошидаги ёшлар ташкилоти уюштирдилар.
Бўлим мақолалари
23.11.2024 |
|
18.09.2024 |
|
05.09.2024 |
|
31.07.2024 |
|
16.07.2024 |
|
05.07.2024 |
|
04.07.2024 |
|
14.05.2024 |
|
08.05.2024 |
|
20.04.2024 |
|