04.07.2016 17:06 Бишкек 2912

Шартномани ратификациялаш борасидаги Қонун имзоланди

4 июл куни Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев «2015 йилнинг 26 июнида Бишкек шаҳрида имзоланган, Россия-Қирғизистон ривожланиш жамғармасининг Қирғизистон ҳудудида бўлиши шартлари хақидаги Қирғизистон Республикасининг Хукумати билан Россия-Қирғизистон ривожланиш жамғармаси ўртасидаги Келишимни ратификациялаш борасидаги» Қонунга имзо қўйди.



Қонун Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенгашининг 2016 йилнинг 25 май ойида қабул қилинган.

Ушбу Келишимнинг асосий мақсади Россия – Қирғизистон ривожланиш жамғармасининг фаолияти учун Қирғизистон Республикаси ҳудудидақулай шарт-шароит тузиш, Жамғарманинг ходимлари ва ишчиларининг Қирғизистондаги мавқеи ва иммунитетларини аниқлашдан иборат.

Қонун 10 кун ичида кучга киради.
 
Бўлим мақолалари
23.08.2024
20.07.2024
08.06.2024
17.01.2024
15.10.2023
02.10.2023
23.09.2023
05.09.2023
19.08.2023
28.06.2023