09.07.2016 23:32 Иссиқ-Кўл вилояти 3256
8 июл куни Иссиқкўл вилоятида ҚР ИИВ Жамоатчик Кенгашининг иккинчи кўчма мажлиси иш бошлади. Кун тартибига долзарб бўлмиш, «ҚР ички ишлар органларини ислоҳ қилиш бўйича», «ҚР ИИО фаолиятига комплекс баҳо бериш асослари хақидаги», «ҚР ИИ органларининг фуқаролик институтлари билан ҳамкорлиги механизмлари хақидаги» Ҳукумат Қарорларини амалга ошириш масалалар олиб чиқилган. Бу хақbдаги маълумотни ҚР ИИВ матбуот котибияти тарқатди.
ҚР ИИВнинг Жамоатчилик Кенгаши ЕХҲТ ташкилотининг Бишкекдаги офисининг фаол кўмаги билан ички ишлар органларини ислоҳ қилиш учун ўзининг кўчма мажлислар дастур ташаббусини амалга оширмоқда. Дастур милицияни реформа қилишда иштирок этаётган барча тарафларнинг бошини бириктиришга қаратилган.
Мажлисда ҚР Жогорку Кенгашининг аёл депутатлари форумининг раисаси Айнура Алтибаева, Иссиқкўл вилоятининг маъмурияти бошлиғи Аскат Акибаев, ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Суюнбек Омурзаков, ЕХҲТ Марказининг полиция фаолияти бўйича дастурлари раҳбари Павел Халашнюк, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш вакиллари, ИИВ марказий аппарати, ҳамда жамоат ташкилоти ва ОАВ вакиллари қатнашдилар.
Тадбир милиция ва жамоатчиликни ижтимоий ҳамкорлик асосида ва ҳамжихатликда қонунбузарликларни олдини олиш, жамоатчилик ҳавфсизлигини таъминлаш билан бирга милиция устидан фуқаролик институтлари назоратини кучайтиришга қаратилган.
Бундан ташқари, милициянинг эффектив ишлашининг бош кўрсаткичи бўлиб, ички ишлар органларига тушган аризалар ўз вақтида чора кўрганлиги, поймол бўлган фуқароларнинг хуқуқларини милиция томонидан тикланишига берилган жамоатчиликнинг ҳолис баҳоси саналади.
Бўлим мақолалари
23.11.2024 |
|
18.09.2024 |
|
05.09.2024 |
|
31.07.2024 |
|
16.07.2024 |
|
05.07.2024 |
|
04.07.2024 |
|
14.05.2024 |
|
08.05.2024 |
|
20.04.2024 |
|