13.07.2016 00:08 Бишкек 3273
13 июл куни Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбой Жээнбеков Иқтисод вазирлиги қошида Ахборот марказини очилишида қатнашди. Бу борадаги маълумотни ҚР Хукумати матбуот котибияти тарқатди.
Бош вазир Сооронбой Жээнбеков таъкидлагандай, ҚР Хукумати олиб бораётган устивор йўналишларидан бири мамлакатнинг экспорт потенциалини оширишдир. Ушбу Ахборот марказини очилиши республикамизда тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай имкониятларни яратиш учун яна бир қадам қўйилганидан дарак беради.
Бош вазир Иқтисод вазирлигининг Ахборот марказини бизнес-жамоатчиликнинг таклифларини, булар ичида, давлат органлари томонидан хуқуқ бузилишларига қарши жавоб бераоладиган хақиқий марказга айланиши учун, унинг самарали иш олиб боришини таъминлашга чақирди.
Хукумат Бошлиғи ЕОИҲга қўшилиши ва Преферантларнинг умумий тизими + мақомига эга бўлиши учун самарали фойдаланиш зарурлигини белгилаб ўтди.
«Хукумат томонидан мамлакатдаги бизнесни юргизишни енгиллаштириш бўйича барча чоралар қўлланмоқда. Мамлакатимизнинг Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятга қўшилиши ва умумийлаштирилган енгилликлар тизимидан фойдаланиш, юртимиз тадбиркорларига янги имкониятларни яратиб бермоқда. Биз бу имкониятлардан экспортни ривожлантириш учун самарали фойдаланишимиз керак», - дейди, ўз сўзи якунида Сооронбой Жээнбеков.
Бўлим мақолалари
23.08.2024 |
|
20.07.2024 |
|
08.06.2024 |
|
17.01.2024 |
|
15.10.2023 |
|
02.10.2023 |
|
23.09.2023 |
|
05.09.2023 |
|
19.08.2023 |
|
28.06.2023 |
|