14.07.2016 00:20 Бишкек 3406
Бугун 14 июл куни Президент Алмазбек Атамбаев юртимизга расмий сафар билан ташриф буюрган Германия Федерал канцлери Ангела Меркел билан учрашди.
Давлат бошлиғи Германия Федерал канцлери Ангела Меркел бошчилигидаги Германия делегациясисини илиқ сўзлар билан саъмимий кутиб олди. «Биз Сизнинг ташрифингиз алоҳида юқори баҳо бермоқдамиз. Биз Сизлардан хурсандмиз. Қирғизистон тарихида Германия Федерал канцлерининг бу биринчи ташрифи. Аҳамиятлиси бу ташриф Қирғизистон мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида ўтаётганида»,-деди Алмазбек Атамбаев.
Давлат бошлиғи бу расмий ташриф қирғиз-германия алоқаларини янада янги босқисга кўтаради деб ишонч билдирди.
Ўз вақтида Германия Федерал канцлери Ангела Меркел Президент Алмазбек Атамбаевга кўрсатилган қизғин ва дўстона қабул учун миннатдорчилик билдирди. Ангела Меркел ушбу учрашувни юқори босқичда, тиғиз алоқада ўтаётганлиги икки томонлама муносабатлар янада мустаҳкамланаётганидан дарак деб айтди.
«Сизлар ривожланишнинг демократик йўлини танладинглар,-деди Германия Федерал канцлери. –Сизларнинг мамлакатингиз кичик бўлгани билан у гўзалдир. Менинг ташрифимдан мақсад- сизларга ёрдам бериш учун ҳамкорлик борасида маслахатлашиб олишдан иборат».
Икки томонлама музокаралардан сўнг Президент Алмазбек Атамбаев ва Германия Федерал канцлери Ангела Меркел биргаликда матбуот конференцияси бердилар.
Бўлим мақолалари
25.11.2024 |
|
15.11.2024 |
|
12.11.2024 |
|
08.11.2024 |
|
07.11.2024 |
|
06.11.2024 |
|
24.10.2024 |
|
21.10.2024 |
|
17.10.2024 |
|
16.10.2024 |
|