16.07.2016 22:07 Бишкек 2963
Президент Алмазбек Атамбаев Туркиянинг қонуний хокимиятини қўллашини , қардош давлатда тез орада тинчлик ўрнатилиб, қонун ва тартиб устиворлиги тикланишига ҳайриҳоҳлик билдирди. Бу хақдаги баёнотини Қирғизистон Президенти Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев билан учрашув чоғида изҳор этди.
Учрашув чоғида Давлат бошлиғи Туркияда бўлиб ўтган алоҳида кучлар томонидан ҳарбий тўнтаришга харакатлар бўйича атрофлича ахборот олди. Шунингдек Ташқи ишлар вазири Туркия Республикасида мухтор ва вақтинча истиқомат қилаётган юртдошларимизнинг ҳафвсизлигини таъминланиш чоралари, Анқарадаги Қирғизистон элчихонаси ва Истамбулдаги Бош консулликда «қизғин алоқа» хизмати уюштирилгани бўйича маълумот берди.
Президент Алмазбек Атамбаев Қирғизистон қардош Туркиянинг қонуний хокимиятини қўллашини, мамлакатда хокимиятнинг ягона эгаси халқ бўлиб, эркин ва демократик сайловлар натижасида келган раҳбариятини ҳарбий куч ишлатиб тўнтариш мумкин эмаслигини айтди.
«Туркия Қирғизистоннинг стратегик ҳамкоридир, бизнинг халқларимиз тарих ва биродарлик ришталари билан боғлиқ. Биз Туркиянинг донишманд халқининг мавжуд қомусий тартиблари, инсон хуқуқлари ва эркинликларига бўладиган тажоввузларига қарши тураолишига ишонамиз. Жумладан Қирғизистон халқи Туркия қонуний хокимиятини қўллайди ва қардош мамлакатда тез орада тинчлик ўрнатилиб, қонун ва тартиб устиворлиги тикланишига ҳайриҳоҳ», - дея баёнот қилди Президент Алмазбек Атамбаев.
Бўлим мақолалари
25.11.2024 |
|
15.11.2024 |
|
12.11.2024 |
|
08.11.2024 |
|
07.11.2024 |
|
06.11.2024 |
|
24.10.2024 |
|
21.10.2024 |
|
17.10.2024 |
|
16.10.2024 |
|