09.08.2015 17:53 3713
Мазкур йилнинг якунида АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси Ўзганд шаҳридаги тарихий меъморчилик комплексининг ўрта даҳмасини таъмирлаш учун 152 минг доллар маблағни ўтказади. Бу маблағларнинг асосий қисми Ўзганд мақбарасининг томини таъмирлашга ишлатилади. Тарихий меъморчилик комплексининг директори Авазбек Турсунбоевнинг “Альянс-Пресс” ахборот агентлигига берган маълумотларига кўра, АҚШ элчихонаси Қирғизистонда амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳаларни атайлаб тўплаган. Шунингдек Америка Қўшма Штатларининг маблағи эвазига амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича катта конкурсда Ўзганд тарихий меъморий комплекси лойиҳаси ютиб чиққан. Бу лойиҳани амалга оширилишида бугунги кундаги Қирғизистон ва АҚШ мамлакатларининг орасига тушган совуқчилик раҳна солмайди. Эслатиб ўтиш жоизки, Қорахонийлар даҳмаси ва машҳур минорани ўз ичига олган Ўзганд тарихий меъморий комплекси ўрта асрларнинг дастлабки даврида қурилган.
Бўлим мақолалари
23.11.2024 |
|
18.09.2024 |
|
05.09.2024 |
|
31.07.2024 |
|
16.07.2024 |
|
05.07.2024 |
|
04.07.2024 |
|
14.05.2024 |
|
08.05.2024 |
|
20.04.2024 |
|