19.07.2016 21:21 3287
19 июл куни ҚР ФҲВда вазир ўринбосари Алимбеков Давлатбек раҳбарлигида 18 июл куни бўлиб ўтган кучли шамол ва сел оқибатлари бўйича оператив мажлис бўлиб ўтди.
ФҲВ матбуот котибияти хабарига кўра, 18 июл куни Боткент, Иссиқкўл, Жалалобод вилоятларида ёғингарчилик селга айланган. Тўқмоқ шаҳрида шамол кучи секундига 28 метрга етган. Сел оқибатида Ўш-Ҳайдаркон автойўлининг 126-127 км вақтинча тозалаш ишлари учун ёпилган, қатнов соат 17.47 да қайта тикланган.
Шундай ҳодиса Бишкек-Торугарт автойўлининг 134-144 км содир бўлиб, ёмғирдан ҳосил бўлган жалалар селга айланган. Автотранспорт қатнови оғирлашган, йўлнинг бир ёни ёпилган. 19 июлнинг соат 4.00 да йўлнинг икки ёни қайта очилган, автотиқинлар қайд этилмаяпди, йўлни кенгайтириш ишлари давом этмоқда.
Шунингдек Бишкек-Ўш автомагистралининг 436-438 кмлари (Жалообод вилоятининг Нокент тумани) сел оқибатида йўлни лой аралаш тош қоплаган. Транспорт қатнови ҳар галгидек оғирлашгани билан тўхтаб қолмаган. Сел оқибатларини тозалаш учун маҳсус техника жалб этилиб, бу ишлар назорати Тошкўмир ва Қоракўл шахарлари ФҲВ бўлим бошлиқлари назоратида турди. Йўлқатнови 21.30 тўлиқ тикланди .
Мажлис чоғида ФҲВ вазир ўринбосари Д.Алимбеков ушбу маҳкаманинг барча вилоят раҳбарларига кучли сел ва шамол оқибатларини бартараф этиш бўйича оператив чора тадбирларни ташкил этиш ва координация қилиш бўйича вазифаларни юклади.
«Кўйилган вазифаларни вазирлигимиз ходимлари маҳаллий ўз-ўзини бошқарув органлари ва Фуқаролар мудофаси хизматлари билан тиғиз алоқада бажармоқлари зарур»,- деди вазир ўринбосари Д.Алимбеков.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, республикамизнинг аталган ҳудудларида Фуқаролар мудофасининг жой-жойлардаги комиссияси аҳолининг тортган зарарлари чиқимларини ўрганиб чиқмоқда.
Бўлим мақолалари
15.10.2024 |
|
12.10.2024 |
|
27.09.2024 |
|
23.09.2024 |
|
16.09.2024 |
|
04.09.2024 |
|
22.08.2024 |
|
20.08.2024 |
|
17.08.2024 |
|
13.08.2024 |
|