23.07.2016 23:23 Ўш 3404

Лойиҳа натижали якунланди

Давлат ўз-ўзини бошқариш ва миллатаро муносабатлар бўйича агентлик ва Ўш шахар Мэриясининг қўллови билан 2016 йилда Ўш шаҳрининг 18 ўзбек тилида ўқитиладиган мактабларнинг 87 битирувчиси Қирғизистон Республикасининг Олий ўқув юртларига таҳсил олгани кираолдилар.



Қирғизистонда ОЎЮ кириш имтиҳонларини фақат давлат ва расмий тилда олиниши борасидаги қарор туфайли 2014 йилдан бошлаб, ўзбек тилида ўқитиладиган мактаб битирувчиларини олийгоҳларга кириш кўрсаткичи кескин тушиб кетди. Бунинг сабаби ўзбек тилида таҳсил олган ўқувчилар, гарчи предметларни яхши билишсаларда, қирғиз ва рус тилларида ўз билимларини намойиш этиша олмаганларида эди. Ушбу ваъзият Ўш шаҳри ота-оналар жамоатчилигида  ва педагогик коллективларида  ташвишланиш учун етарли асосга сабабчи бўлди.

2015 йилнинг август ойида Ўш Давлат Университети ректори, Қ.А. Исақов ва шахарнинг 20 нафар ўзбек тилида таҳсил берувчи мактаблари директорлари, шахар маориф бошқармаси вакилларининг мавжуд масала юзасидан ўтказган мажлисида, қатор амалга  оширилиши керак бўлган тадбирлар қўлланиши кераклиги айтилган эди.

Ушбу мажлис аҳлининг маслахатларини эътиборга олган ҳолда, Ўш шахар ўзбек миллий маркази (раҳбари А.Ҳоджаев), Ўш шахар Мэрияси қошидаги миллатлараро муносабатлар бўйича жамоатчилик қабулхонаси (Б.Жўраев) ва Ўш ДУ кафедраси (Р.Турсунов) биргаликда ДЎБММАнинг «Қирғизистон Республикасида 2013-2017 йиллар оралиғида Халқнинг якдиллиги ва миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича» кичик хажмдаги грантлари дастури бўйича лойиҳа ишлаб чиқдилар.

Кейинчалик бу « Ўзбек мактаблари битирувчиларини ОЎЮ кириши учун ўқитувчиларнинг малакасини ошириш» деб номланган лойиҳа Давлат ўз-ўзини бошқариш ва миллатаро муносабатлар бўйича агентликнинг грант Комиссиясининг тасдиқидан ўтиб, 198 минг сом  ва Ўш шахар Мэриясининг 80 минг сомлик  қўлловига сазовор бўлди. Ташаббускорларнинг ўз ҳиссалари 30 минг сомни ташкил этди.

Лойиҳа 2015-2016 ўқув йилларига мўжжалланган бўлиб, у шахарнинг 18 ўзбек тилли мактабининг 200 нафар ўқувчисини ва 82 ўқитувчи- синф раҳбарлари, билим мудирлари ва ташкилотчиларини қамраб олди. Булардан 40-43 нафар ўқитувчилар ЎшДУ да ўз малакаларини ошириб, тегишли сертификатларга эга бўлдилар.

Лойиҳада кўрсатилган 2016 ўқув йилининг якуни бўйича мамлакатимиз олийгоҳларига 18 ўзбек мактабларининг 200 нафар битирувчиларидан 87 ўқувчи имтиҳон тестларидан  юқори баллар олиб кирдилар.  2014-2015 ўқув йилларида эса 18 ўзбек тилли мактаблардан олийгоҳларга фақат 15 битирувчи қабул қилинган эди.

«Бизнинг ташаббусимиз бўйича юзага оширилган лойиҳа ўзининг самарали ва долзарблигини кўрсатди. Лойиҳанинг натижаларидан келиб чиқиб, шунингдек тадбирларни нафақат Ўш шаҳрида , балки бошқа этник озчиликлар ғуж яшайдиган туманларда ҳам амалга оширишни тавсия қилар эдик»,- дейди жамоатчилик арбоби Бўрибой ака Жўраев.
 
Бўлим мақолалари
02.11.2024
25.10.2024
14.10.2024 Ҳорижий этник ўзбек-ватандошларнинг фарзандлари Ўзбекистон олийгоҳларига илм олишига имкон берилди
ТОШКЕНТ. 14 октябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Президенти фармони билан илк бор ҳориждаги ватандошлар фарзандлари Ўзбекистон олийгоҳларида таълим олишлари учун 30 та грант ажратди.
05.10.2024
03.09.2024 Россия ҳукумати маҳаллий депутатларнинг илтимосига биноан рус тилини ривожлантириш доирасида Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги мактабларига ўқув дарсликлар берди
ЎШ. 3 сентябр – Альянс-Пресс. Қирғизистон Жогорку Кенеш депутатининг маслаҳатчиси Дилмурод Раҳмонов ва Ўш шаҳар Кенгаши депутати Дилафруз Раҳмоноваларнинг ташаббуси билан Ўш шаҳрининг Қизилқишлоқ қишлоқ ҳудудида жойлашган мактабларга рус тилидаги ўқув дарсликларини ва услубий қўлланмаларни олиш учун Россотрудничествога талабномалар юборилди.
02.09.2024
21.08.2024
09.08.2024
07.08.2024
30.05.2024