04.08.2016 22:56 Бишкек 3254

Республикамизда ишлаб чиқарилган 330.86тонна маҳсулотни қайтаришди

Қирғизистон Республикасининг Божхона Иттифоқига кириши юртимиз қишлоқ хўжалиги меҳнаткашларининг умидларини оқламаётир. 4 июлдан бугунги кунга қадар карантин назоратидаги 330.86 тонна Жанубий Америка томат куяси юққан булғори қалампири,шафтоли, олма ва ўрик, картошка,Комстока қурти босган узумлар Қирғизистонга қайтарилиб берилган. Бу хақдаги маълумотни Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги матбуот котибияти 3 август куни ўз Интернет сайтида эълон қилди.



Шунингдек қозоқ интернет сайтида юртимиздан Қозоғистонга чиқарилмоқчи бўлинган 142.63 тонна фитосанитар сертификатлари сохталаштирилган маҳсулотлар қўшни чегарада ушлаб қолинган.

Қўшниларни эслатмасига кўра,  2016 йилнинг 4 май куни Қозоғистон ўз ҳудудига фитосанитар талабларга жавоб бермайдиган Қирғизистонда етиштирилган картошка маҳсулотини киритишни ман этган эди. Чунки бундан олдин Қирғизистон томондан карантин назоратидаги объектларни олиб киришнинг 79 ҳолати аниқланган.

Вақтинча картошка маҳсулотининг киритилиши ман этилган Қозоғистон Республикаси қарори бекор қилингандан кейин, карантин остидаги маҳсулотлари бўйича давлат қонунчилиги 52 бора бузулган. Булардан 43 ҳолатида карантин объектлари топилган.

Бу борадаги  қонунбузарликлар бўйича Қирғизистон Республикасининг карантин ва ўсимликлар ҳимояси Миллий ташкилоти манзилига нотафикациялар жўнатилган.
 
Бўлим мақолалари
22.04.2023
28.04.2022
04.04.2022
26.03.2022
05.02.2021
31.12.2020
11.12.2020
31.10.2020
04.06.2020
18.01.2020