08.09.2015 09:43 3438
Россия-Қирғизистон Жамғармаси (РҚЖ) маблағлари давлат банкларига насия тўловлар учун бериб юборилди. Қирғизистон Республикаси Миллий Банки раиси Толкунбек Абдигуловнинг “Альянс-Пресс” ахборот агентлигига берган маълумотига кўра, РҚЖнинг биринчи транш маблағлари хукуматга тегишли РСК Банк ва “Айил Банк”ларга жўнатилган.
Банклар ўз навбатида устамаси 12% ни ташкил қилган кичик ва ўрта бизнес учун кредитларни бера бошладилар. Толкунбек Абдигуловнинг таъкидлашича, савдо банклари ушбу дастур бўйича операцион талабларни қондириш учун берилаётган суммадан 5-7 % олиб турилиши керак.
Бу ҳолатда банкларнинг улуши 5%ни тузади. Ваҳоланки, банклар бу операциялардан ҳеч қандай фойда чегаролмаётирлар.
Эслатиб ўтамиз, Ривожланиш Жамғармаси Қирғизистон Республикасини Евросиё иттифоқига иложи борича енгилроқ кириб олиши учун тузулган эди.
Уни тўлдириш учун маблағларни Россия Федерацияси ўз зиммасига олган. Хусусан бу маблағлар қишлоқ хўжалиги, енгил саноат ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларни амалга ошириш учун сарфланиши кўзда тутилган.
Бўлим мақолалари
23.11.2024 |
|
18.09.2024 |
|
05.09.2024 |
|
31.07.2024 |
|
16.07.2024 |
|
05.07.2024 |
|
04.07.2024 |
|
14.05.2024 |
|
08.05.2024 |
|
20.04.2024 |
|