11.08.2016 22:53 3120

ҚР Бош вазири Сочида

11 август куни Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбай Жээнбеков Евроосиё Хукуматлараро кенгашининг навбатдаги мажлисига қатнашмоқ учун Россия Федерациясининг Сочи шаҳрига келди. Бу хақдаги маълумотни ҚР Хукумати матбуот котибияти берган.



Хукумат Бошлиғини Сочи шаҳри мэри Анатолий Пахомов ва Қирғизистон Республикасининг Россия Федерациясидаги мухтор ва фавқулотда элчиси Болот Отунбаев кутуб олди.

Мажлисда Евроосиё иқтисодий ҳамкорлигига кирган аъзо мамлакатларнинг ҳамкорлик масалалари кўрилади.
Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбай Жээнбеков Евроосиё Хукуматлар аро кенгашининг мажлиси жараёнида икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилади.

Бош вазир Сооронбай Жээнбеков раҳбарлигидаги Евроосиё Хукматлараро  кенгашининг навбатдаги мажлисига  қатнашиш  учун келган делегацияси таркибида:Қирғизистон Республикасининг  Бош вазир ўринбосари Олег Панкратов, ҚРнинг Россия Федерациясидаги Мухтор ва фавқулотдаги элчиси Болот Отунбаев, ҚРнинг Хукуматига  қарашли давлат божхона хизмати раиси Азамат Сулайманов, ҚР Евроосиё иқтисодий уюшмаси вакили Усен Усупов, ҚР ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Эмил Кайкиев, ҚР Хукумати Аппаратининг халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Айбек Айдарбеков, ҚР иқтисод вазири ўринбосари Алмаз Сазбаков бор.

 
Бўлим мақолалари
25.11.2024
15.11.2024
12.11.2024
08.11.2024
07.11.2024
06.11.2024
24.10.2024
21.10.2024
17.10.2024
16.10.2024