24.08.2016 20:55 Бишкек 3158
«119 минг қирғизистонлик ҳамон Россиянинг «қора рўйхатда» қолиб кетмоқда», -деб хабар берди ҚР Хукумат қошидаги миграция бўйича Давлат хизмати раиси Бақит Адилов Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбай Жээнбеков билан учрашув чоғида. Бу хақда ҚР Хукумати матбуот котибияти хабар қилади.
24 август куни Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбай Жээнбеков ҚР Хукумат қошидаги миграция бўйича Давлат хизмати раиси Бақит Адиловни ва Россия Федерациясидаги ҚР Хукумат қошидаги миграция бўйича Давлат хизмати вакиллигининг янги раҳбари Толонбай Кожобаевни қабул қилди.
Учрашув чоғида Бақит Адилов 2015 йилда 76 минг Қирғизистон фуқаролари РФдаги «қора рўйхатдан» чиқарилгани, лекин яна 119 минг ватандошларимиз ўша тизмада қолаётгани айтди. Шунингдек унинг ахборатига кўра жорий 2016 йилнинг олти ойи жараёнида 6 минг 700 қирғизистонлик «қора рўйхатдан» ўчирилгану, бироқ яна бир тўп Россиянинг миграция бўйича қонунчилигини бузганликда айбланиб 6 минг 500 киши ўша маъшум тизмага қайта тиркалган.
Бош вазир миграция тизими бўйича раҳбарларга Россия ҳудудига кириш таъқиқланган чет эллик фуқаролар рўйхатидан ватандошларимизни Евроосиё иқтисодий уюшмаси ва ушбу хизматлар раҳбарлари билан консултатив учрашувлар доирасида юзага келган шартномалар бўйича чиқаришни тезлатишни талаб қилди.
Шу билан бирга Бош вазир Сооронбай Жээнбеков Россия Федерациясидаги ҚР Хукумат қошидаги миграция бўйича Давлат хизмати вакиллигининг янги раҳбарига юртдошларимизни «қора рўйхатдан» чиқариш бўйича россиялик ҳамкасблар билан тиғиз алоқада ишлаш бўйича қатор вазифаларни тайинлади.
Бўлим мақолалари
22.04.2023 |
|
28.04.2022 |
|
04.04.2022 |
|
26.03.2022 |
|
05.02.2021 |
|
31.12.2020 |
|
11.12.2020 |
|
31.10.2020 |
|
04.06.2020 |
|
18.01.2020 |
|