08.09.2016 23:07 3186
Қирғизистон Республикаси ФҲВ қошидаги гидрометрология Агентлтги ғайриоддий қуруқ ва иссиқ об-ҳаводан сўнг 12 сентябрда ҳаво температураси қўққис ўзгариши мумкин.
Бўроний огоҳлантириш! Ғайриоддий қуруқ ва иссиқ об-ҳаводан сўнг 12 сентябрда ҳаво температураси қўққис ўзгариши мумкин:
12-14 сентябр кунлари мамлакатимизнинг катта ҳудудида ёмғир, момоқалдироқ, тоғли туманларда қор ёғади. Баъзи туманларда ёғингарчилик кучли бўлади. Ғарбдан эсган шамолнинг жойларда 18-23м/с. етади.
Дала экинчилиги билан шуғулланадиган Чуй, Толас, Ўш, Жалолобод ва Боткент вилоятлари зоналарда 20… 25 градусга, Иссиқкўл, Норин вилоятларида 13… 18 градусга қадар ҳаво даражаси пастлаши кутилмоқда .
Об-ҳавонинг бундай беқарорлиги қишлоқ хўжалик ишларига, яйловларда чорва молларини боқиш ва сақлашга, автотранспорт харакатига, алоқа бўлимлари, энергетика ва коммунал хизматлар фаолиятига қийинчиликларни туғдириши табиий.
12-14 сентябр оралиғидаги тоғ ва Иссиқкўлнинг тоғ ён бағри туманларида жой кучли ёмғирлар натижасида сел келиш хавфи бор.
9 сентябр куни Бишкекда ёмғир деярли ёғмайди. Шамол ғарб томондан 4-9 м/с эсади. Ҳаво температураси кечаси 17…19 градус, кундузи 28…30 градус иссиқ атрофида.
Шу куни Ўш шаҳрида ҳаво айнимайди. Шамол тезлиги ғарбдан 4-9 м/с. Ҳаво температураси кечаси 17…19 градус, кундузи 29…31 градус иссиқ атрофида.
Бўлим мақолалари
15.10.2024 |
|
12.10.2024 |
|
27.09.2024 |
|
23.09.2024 |
|
16.09.2024 |
|
04.09.2024 |
|
22.08.2024 |
|
20.08.2024 |
|
17.08.2024 |
|
13.08.2024 |
|