28.09.2016 19:30 Жалолобод вилояти 3623
Жалолобод вилоятининг Тўққиз тўра туманида ички ишлар томонидан оператив-қидирув тадбири ўтказилди. ҚР ИИВ матбуот котибияти хабарига кўра, операция жараёнида Сузоқ туманинг 59 ёшли турғуни ҳибсга олинганда, унинг ёнидан 1 кг. 500 грамм марихуана топилган.
Атай овулига қарашли Жалгиз Қайин участкасида ўтказилган санкцияланган тинтув ишлари ўтказилганда қўлга тушган шахсга қарашли 2700 қопда марихуана топилган. Банг маҳсулотининг умумий вазни 1 тонна 118 кг.ни ташкил этган.
Ушбу фактлар бўйича ички ишлар томонидан ҚР жиноий кодексининг 246 моддасига мувофиқ жиноий иш очилган. Тергов давом этмоқда.
Бўлим мақолалари
26.11.2024 |
|
22.11.2024 |
|
20.11.2024 |
|
11.11.2024 |
|
29.10.2024 |
|
22.10.2024 |
|
10.10.2024 |
|
08.10.2024 |
|
26.09.2024 |
|
18.09.2024 |
|