02.10.2016 23:54 3414

Дўстлик ришталари қайта уланмоқда

1 октябр куни Қирғизистон Республикаси Вице - бош вазири раҳбарлигидаги мамлакатимиз делегацияси, ўзбек томонининг расмий таклифи билан Ўзбекистон Республикасининг Андижон шаҳри ва вилоятида ўтказилган қирғиз – ўзбек чегара ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича тайёрланган амалий тадбирга қатнашдилар.



Тадбир жараёнида Қирғизистон делегацияси Андижон давлат университетидаги қирғиз тили ва адабиёти факультетига, Андижон шаҳридаги Дўстлик уйига , темир йўл вокзалининг янги иморатига ва Асака шаҳрининг автомобил заводига ташриф буюришди.



Қирғизистон делегацияси таркибида шунингдек ҚРнинг Ўзбекистондаги мухтор ва фавқулотдаги элчиси Даниёр Сидиқов, Ўш вилоятидаги Хукуматнинг Фавқулотда ваколатланган вакили Таалайбек Сарибашов, Боткент вилоятидаги Хукуматнинг Фавқулотда ваколатланган вакили Абиш Халмурзаев, Жалолобод вилоятидаги Хукуматнинг Фавқулотда ваколатланган вакилининг 1 ўринбосари Мамасали Акматов, Ўш шаҳри мэри Айтмамат Қадирбаев, Хукумат Аппаратининг, Ташқи ишлар вазирлигининг вакиллари, оқсоқоллар, маданият арбоблари, Ўш, Боткент ва Жалолобод вилоятларининг маҳаллий ўз-ўзини бошқариш ва спорт тармоқлари вакиллари, сон билан айтганда юздан зиёд киши ушбу дўстлик тадбирида иштирок этди.
Ушбу халқаро тадбир иштирокчиларидан бири, Ўш шахар ўзбек миллий маркази раиси Абдурашид Ходжаев «Альянс-Пресс» ахборот агентлигига берган хабарига кўра, Андижондаги учрашув юқори босқичда кўтаринки руҳда ўтган.  Маданий ва концерт дастурлари ҳамда ўзбекистонлик этник қирғизлардан бўлмиш маданият, маориф, санъат ва фан арбоблари билан учрашувлар барчада яхши таъсурот қолдирган.
 
Бўлим мақолалари
25.11.2024
15.11.2024
12.11.2024
08.11.2024
07.11.2024
06.11.2024
24.10.2024
21.10.2024
17.10.2024
16.10.2024