09.11.2016 00:19 Ўш вилояти 2970
9 ноябр куни Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев Ўш ва Боткент вилоятларига иш сафари билан келди.
Давлат Бошлиғи Ўш вилояти бўйича иш сафари доирасида Ўш шаҳрида жойлашган ҳарбий шахарчада бунёд этилган 1000 м.кв майдонга эга бўлган физкултура- соғломлаштириш комплексининг очилишида қатнашди.
Шунингдек, президент Алмазбек Атамбаев Боткент вилояти бўйича иш сафари доирасида Қизилқия шаҳридаги физкултура- соғломлаштириш комплексининг очилишида қатнашди.
Ўзининг нутқида Президент Ўш ва Қизилқия шахарларидаги ушбу спорт иншаотларини қуриб берган Россиянинг “Газпром”компаниясига ўз миннатдорчилигини билдирди.
“Мен Қирғизистон газтранспорт тизими ривожлантириш билан бирга мана шундай физкултура- соғломлаштириш комплексларини қуриб бераётган “Газпром” компаниясидан мамнунман. Бунингдек замонавий спорт иншаотларидан мамлакатимиз бўйлаб 16 объект қад кўтаради”,-деди Алмазбек Атамбаев.
Шу куни Қирғизистон Республикаси президенти Баткент вилоятининг Чон – Кара қишлоғидаги чегара заставасини очилишида қатнашди. Тадбир якунида Президент Боткент ДЧХ бошлиғига 200 минг сомлик сертификатини топширди.
Бўлим мақолалари
23.11.2024 |
|
18.09.2024 |
|
05.09.2024 |
|
31.07.2024 |
|
16.07.2024 |
|
05.07.2024 |
|
04.07.2024 |
|
14.05.2024 |
|
08.05.2024 |
|
20.04.2024 |
|