09.12.2016 19:28 Бишкек 2888
Бугун, 9 декабр куни Қирғизистон Республикасининг Бош вазири Сооронбай Жээнбеков раислигида ҚР Хукумати қошидаги макроиқтисод ва сармоя сиёсати бўйича Координация кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу хақда ҚР Хукумати матбуот котибияти хабар берди.
Мажлисда Қирғизистонда халқаро боғланишларни яхшилаш ва оптик толалар каналларини маҳаллий бошқичда ва асосан қишлоқ ҳамда олис туманларда кўпайтириш орқали ишончли ва арзон баҳодаги интернет-хизматларини таъминлаш бўйича «Диджитал КАСА. Қирғизистон» ўзаро ҳамкорлик ҳудудий лойиҳаси муҳокама қилинди.
Давлат ахборот технологиялари ва алоқа комитети раиси Бақит Шаршембиевга кўра, бу лойиҳа мамлакатимизда интернет-хизматидан фойдаланувчилар сони кескин кўпайгани сабаб аҳолини юқори тезликдаги Интернет билан таъминлаш ва Қирғизистонда кенг кўлам йўлли Интернетнинг транзин имкониятларини ривожлантиришга қаратилган.
Ушбу лойиҳа ишга туширилиши янги сув ости кабеллари ва ер уски магистрал инфратузулмаларни кенг тарқалиши орқали глобал ва маҳаллий босқичларда маълумотларни тарқатилиши анчайин енгиллашига олиб келади.
Лойиҳа уч компонентдан иборат: 1) Телекоммуникация инфратузулмаларни ривожлантириш; 2) Рақамли хукумат ва инновацияларни ривожлантириш; 3) Институциаль ривожланиш ва хуқуқий-меёр тартибларинини модернизациялаштириш.
Бош вазир Сооронбай Жээнбеков ахборот – телекоммуникация инфратузулма ва технологияларни ривожлантириш мамлакат иқтисодини юксалишида асосий факторлардан эканлигини сабаб, бу соҳага сармоялар жалб этиш зарурлигини таъкидлади.
Мажлис якунига кўра ҚР Хукумати қошидаги макроиқтисод ва сармоя сиёсати бўйича Координация кенгаши аъзолари лойиҳа концепциясини мақул деб топдилар. Бу эса ўз навбатида Давлат ахборот технологиялари ва алоқа комитетига донорлар билан музокара юритишига имконият беради. Ушбу лойиҳага Жаҳон банки 20 млн АҚШ доллари ажратади. Ундан 50% имтиёзли кредит ва 50% грант сифатида берилади.
Бўлим мақолалари
25.11.2024 |
|
15.11.2024 |
|
12.11.2024 |
|
08.11.2024 |
|
07.11.2024 |
|
06.11.2024 |
|
24.10.2024 |
|
21.10.2024 |
|
17.10.2024 |
|
16.10.2024 |
|