28.01.2017 15:35 Бишкек 2494

Хитой сармоялайди

Қирғизистон ва Хитой ҚР кичик ва ўрта бизнесни қўллаш учун Жамғарма тузиш бўйича музокара олиб бормоқда


Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг яқин орадаги ХХРга қилган ташрифи чоғида ҚРда кичик ва ўрта бизнесни қўллаш учун хитой – қирғиз қўшма Жамғармасини тузиш борасида масала муҳокама қилинди.
ҚР Ташқи ишлар вазирлиги “Альянс – пресс” ахборот агентлигига хабар беришича, ушбу Жамғармани тузиш учун бугунги кунда фаолият юргизиб, ўзини яхши томондан кўрсатаолган Россия-Қирғизистон ривожланиш жамғармасидан  андоза сифатида қўлланиш режалаштирилмоқда. Россия –Қирғизистон жамғармаси шу кунга қадар қирғизистонлик маҳсулот етиштирувчиларни қўллаш учун  400 миллион доллар кредит берган. Шунинг учун Хитой томони ушбу жамғарманинг иш тажрибасини катта қизиқиш билан ўрганиб чиқмоқда.
Ҳозирча Жамғарманинг қанчалик ўлчамда бўлиши аниқ эмас. Лекин янги тузиладиган жамғармага Россия- Қирғизистон ривожланиш жамғармасидан кам эмас сармоя жалб этилади. Ушбу ташаббус Қирғизистоннинг иқтисодий ва ижтимоий муаммоларини бартараф этишга кўмак беради.
 
Бўлим мақолалари
23.08.2024
20.07.2024
08.06.2024
17.01.2024
15.10.2023
02.10.2023
23.09.2023
05.09.2023
19.08.2023
28.06.2023