31.01.2017 11:34 Бишкек 2683
Аали Қарашев Бош вазир курсисини орзу қиладими?
ҚР БСК Жогорку Кенгаш депутати мандатини шу кунга қадар ҚР Президент Аппаратининг бошлиғининг муовини лавозимида ишлаб келган, Ўш вилояти Ўзганд туманида таваллуд топган Аали Қарашевга берди.
Аали Қарашев ўз ҳоҳиши билан депутатлик ваколатини топширган Нурмуҳаммад Баяхуновга тегишли бўлган мандатни олган. Н. Бояхунов устидан эса сайловга қадар жиноий иш очилгани сабаб,унинг тергов натижалари яқин кунларда эълон қилиниши керак эди.
ЖКнинг оддий депутатининг ваколати, Президент Аппарати бошлиғи муовинининг ваколатига сира тенг келмаслиги сабаб, “Альянс - Пресс” ахборот агентлиги мухбири Парламент кулуарларида Қарашевни кўпчилик коалицияси раҳбарлигига ва Бош вазир лавозимига кўтаришга харакат кетаётгани борасида гап бўлаётганини эътироф этди.
Ваҳоланки, янги Конституция бўйича Бош вазир лавозимига Жогорку Кенгашнинг кўпчилик коалицияси раҳбари бўлган депутат эга чиқиши мумкин.
Бўлим мақолалари
25.11.2024 |
|
15.11.2024 |
|
12.11.2024 |
|
08.11.2024 |
|
07.11.2024 |
|
06.11.2024 |
|
24.10.2024 |
|
21.10.2024 |
|
17.10.2024 |
|
16.10.2024 |
|