14.02.2017 16:35 Бишкек 2821

Янги расмий ташрифлар кутилади

Йил якунигача Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Бишкекка келади


Яқинда Қирғизистон президенти узоқ муддатли танаффусдан сўнг Ўзбекистонга  ташриф ясаганди. ҚР Ташқи ишлар вазирлигидаги манбалари орқали “Альянс-пресс” ахборот агентлигига маълум бўлишича, амалдаги Қирғизистоннинг президенти ўзининг ваколати битгунга қадар, ўзи ва қўшни республика ҳамкасби билан ташрифлар ила алмашадилар.

Бироқ бу сафарги ташрифлар расмий мақомга эга бўлади. Алмазбек Атамбаев Тошкентга, Шавкат Мирзиёев Бишкекка келиши кутилади.
Табийки, расмий ташрифлар олдидан барча икки томонлама шартномалар тафтиш қилинади. Ушбу шартномалар бўйича барча ҳужжатлар ўрганилади, қайси бири амалга оширилгани, қайси бири кучда экани, қайси бири фақат қоғоз юзида қолаётгани аниқланади. Керак бўлса, янги шартнома лойиҳалари тайёрланади. Қоидага кўра, президентларнинг бунингдек ташрифларидан сўнг икки томонлама манфаатли ривожланишга хизмат қиладиган, стратегик аҳамиятга молик  шартномалар имзоланади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган сафарги Алмазбек Атамбаевнинг Тошкентга қилган ташрифи пайтида президентлар томонидан ҳеч қандай шартномалар имзоланмаган эди. Янги ташрифлар эса, икки томонлама алоқаларни ривожланишига, давлат чегараларининг делимитация ва демаркация қилинишига доир масалаларни ечилишига катта туркки беради.
 
Бўлим мақолалари
25.11.2024
15.11.2024
12.11.2024
08.11.2024
07.11.2024
06.11.2024
24.10.2024
21.10.2024
17.10.2024
16.10.2024