17.03.2017 22:01 Бишкек 2599

ҚР Ҳавфсизлик Кенгашидаги манба: Александр Кимдан узоққа кетмаслик борасида тилхат оладилар

Бугун кечки пайт “Вечерний Бишкек” газетасининг собиқ таъсисчисининг уйига Молия полициясининг ходимлари ташриф буюриб, унинг устидан 2014 йилда жиноий иш очилгани маълум қилдилар


Улар ноширни ўзлари ортидан Молия полицияси Бошқармасига эрчиб боришини талаб қилганлар. Бу иш катта резонанс уйғотгани сабаб, Кимнинг уйига журналистлар ва хуқуқ ҳимоячилари етиб келишган.
“Альянс - Пресс” агентлигига Ҳавфсизлик Кенгашидаги манба хабар қилишича, А.Кимга  қамоққа олиш чораси қўлланилмайди. Фақат ундан узоққа кетмаслик борасида тилхат олинади холос. Бироқ бу иш анчайин жиддий тус ола бошлади.  А.Кимнинг собиқ компаньони уни илгари                 “ Вечерний Бишкек”ка раҳбарлик қилаётган пайтда республика ҳудудидан ташқарига жуда катта хажмда маблағларни чиқариб юборишда айбламоқда.
 
Бўлим мақолалари
23.11.2024
18.09.2024
05.09.2024
31.07.2024
16.07.2024
05.07.2024
04.07.2024
14.05.2024
08.05.2024
20.04.2024