03.04.2017 21:11 Бишкек 2638

Президент Атамбаев Омурбек Текебаевнинг айблов бўйича иши апрел ойининг охирига судга топширилишини айтди

"Текебаевга қарши бир эмас, ўн киши гувоҳлик берди..."



ҚР Президенти Алмазбек Атамбаев давлат қароргоҳида ўтказилган Барқарор ривожланиш миллий стратегияси бўйича мажлисда Омурбек Текебаевнинг фирибгарлик бўйича  жиноятда айблов борасидаги иши жорий йилнинг апрел ойининг охирига судга топширилишини айтди.
«Муҳолифат бу иш боши берк кўчага кириб қолди, ҳеч қандай далиллар йўқ дейди. Аслида эса Текебаевга қарши бир эмас, ўн киши гувоҳлик берди. Бироқ тергов сири сақланмоғи жоиз. Шунинг учун барча далолатномалар хақида бафуржа сўз қилинмаяпди. Акс ҳолда бу гаплар судланувчига қўл келиб қолиши мумкин. Бир ойдан сўнг ишни судга топширишсин. Суд бу масалага ойдинлик киритади»,  -   деди         А. Атамбаев.
 
Бўлим мақолалари
25.11.2024
15.11.2024
12.11.2024
08.11.2024
07.11.2024
06.11.2024
24.10.2024
21.10.2024
17.10.2024
16.10.2024