04.04.2017 17:32 2897
3 апрелда Петербург метрополитенидаги 14 ҳалок бўлган ва 40 дан зиёд кишилар жароҳатланган террор актида қўли бор деб шубҳа остига олинганлар сафида бизнинг ҳамюртимиз бор экани хақида ахборотлар пайдо бўлди
Ушбу жиноий ишда шубҳа остига олинганлардан бири РФ фуқароси Акбаржон Жалилов Ўш шаҳрида 1995 йилда таваллуд топганлигини ҚР ҳавфсизлик хизмати расман тасдиқлади.
Ушбу хабардан кейин 4 апрел куни “Альянс-Пресс” ахборот агентлиги мухбирлари А.Жалилов Россиядаги ҳужжатлари бўйича Ўш шаҳрининг Турон мавзеида кўрсатган манзилга етиб бордилар. Бироқ бу ердагилар Жалиловлар оиласи 2007 йилда Ўш шаҳрининг Амир Темур кичик шаҳарчасининг Калинин массивидаги уйга кўчиб кетганлигини айтганлар. Мухбирлар Калинин массивидаги Жалиловларнинг уй ҳовлиси дарвозаларини қулфланган ҳолда топганлар. Маҳалла элликбошисининг сўзлари бўйича, бу манзилган соат 11 дан бошлаб ўнга яқин республика оммавий ахборот воситалари вакиллари келиб кетмоқда экан. Балким бу йигитнинг ота-оналари ҳозирда ҳавфсизлик органларининг саволларига жавоб бераётган бўлиши мумкин, ёки уларни қўйиб юборсаларда, журналистлар билан мулоқат қилмаслик учун ўз уйларига вақтинча қайтишни лозим кўрмаганга ўхшайдилар.
Бўлим мақолалари
26.11.2024 |
|
22.11.2024 |
|
20.11.2024 |
|
11.11.2024 |
|
29.10.2024 |
|
22.10.2024 |
|
10.10.2024 |
|
08.10.2024 |
|
26.09.2024 |
|
18.09.2024 |
|