24.04.2017 16:41 Чуй вилояти 2830

Қораболта тоғ комбинати қайта жонланмоқда

24 апрел куни «Қораболта тоғкон комбинати» компанияси ОАЖ да акциядорларнинг йил якуни бўйича йиғилиши бўлиб ўтди



 Охирги йиллари бу уран ундириш компанияси қайта ишлаб чиқариш учун хом ашёнинг етишмаслиги сабаб чуқур таназзулга учраган эди. Илгари ашёни Қозоғистон етказиб берар эди. Бироқ  бу республиканинг ўзининг ишлаб чиқариш қувватлари ярим кучи билан ишлаётгани сабаб, ундан нажот кутиш ҳом хаёлликдан бошқа нарса эмас.
ҚРнинг собиқ Бош вазири бўлган, ҳозирда эса ушбу компаниянинг директорлар кенгаши раиси Апас Жумагулов  «Альянс-Пресс» ахборот агентлигига берган ахборотига кўра, ушбу мажлисда яхши янгиликлар хақида айтилган. Россия Федерациясидаги  янги сармоячи комбинатнинг ойликлар бўйича қарзларнинг катта қисмини тўлаб қўйган. Жумагуловнинг сўзлари бўйича Қирғизистонда аниқланган уран топилма майдонларини ишлатиш билан бирга тоғ-кон комбинатини  бошқа ашёларга(олтин, молибден, қалай ва бошқалар металларга) ўтказиш варианти ҳам ўрганилмоқда. Шундай йўл билан уран комбинати кризисдан чиқишга харакат қилмоқда.
 
Бўлим мақолалари
23.08.2024
20.07.2024
08.06.2024
17.01.2024
15.10.2023
02.10.2023
23.09.2023
05.09.2023
19.08.2023
28.06.2023