12.05.2017 18:15 Ўш 2892
12 май куни Заҳириддин Бобур номли Давлат академик мусиқа-драма театрида “Бобур туғёни” номли спекталнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди
Спектакл тақдимотида юртимизнинг театр санъати дарғалари, Ўш шахар жамоатчилиги вакиллари, Қирғизистон миллатлари Ассамблеяси вакиллари ва Ўзбекистон Республикасидан келган расмийлар қатнашдилар.
Спектакл якунида Ўзбекистон Республикасининг Маданият вазирлигининг театрлар ва концерт-томоша муассасаларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Мурод ака Юлдашевга ва “Туркистон” санъат саройи бош рассоми Акмал Жамолдиновга сўз берилди. Ўзбекистон маданият вазирлиги вакили Мурод ака Юлдашев: “ Ушбу икки республика ҳамкорлиги остида амалга оширилган бу тадбир халқларимиз орасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш борасидаги режаларимизнинг амалга ошишидаги дастлабки қадамларимиздир. Олдинда эса бизларни яна янги икки томонлама фойдали тадбирлар кутмоқда”,-деди.
“Альянс-Пресс” жанобу Мурод Юлдашевдан ушбу яқин кунларда бўлиб ўтадиган тадбирлар хақида батафсилроқ маълумот беришини илтимос қилди. Ўзбекистон маданият вазирлигининг юқори мулозими кўзда тутилган тадбирлар орасида жорий йилнинг май ойининг иккинчи ярмида ушбу театрга Қирғизистон ва Ўзбекистон раҳбарияти вакиллари “Бобур туғёни” спектаклини биргаликда томоша қилишга келиши , ҳамда шу театр ижодий жамоасининг ёш актёрларини Тошкент шаҳрига малака ошириш учун ташриф ясашлари хақида айтиб берди.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг куз ойидаги Ўзбекистон делегациясининг Ўш шаҳрига қилган расмий ташрифи чоғида Заҳириддин Бобур номли театр саҳнасида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодировнинг романи асосида “Бобур туғёни” номли спектаклни қўйиш бўйича таклифни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов таклиф этганди. Шунингдек ушбу таклиф асосида спектакл қўйилишу учун керак бўлган барча декорация, реквизит ва костюмларни ўзбек томони ўз зиммасига олган эди. Жорий йилнинг май ойи бошида қирғиз сомига икки миллиондан зиёд турган декорация, реквизит ва костюмлар театрнинг ижодий жамоаси учун туҳфа этилган эди.
Бўлим мақолалари