01.06.2017 14:58 Ўш 3018
Ўш шахар маъмурлари хақиқатдан ушбу автобус бекати Сулаймонтоғи ЮНЕСКО жаҳон мероси тизимига киргунга қадар турганлиги унутган бўлсалар-а?!
Г.Айтиев кўчасидаги Сулаймонтоғ остидаги автобус бекати Ўш шаҳридаги энг кўп одам тўпланадиган жой ҳисобланади. Ушбу бекат орқали йигирмадан зиёд маршурут қатновидаги транспортлар шахар марказини Черёмушка, ғишт заводи, Кулатов, Анар, Ҳарбий шахарча ва бошқа йирик аҳоли пунклари билан боғлаб туради. Ушбу бекат йўловчиларнинг корига 2010 йилга қадар белол етиб турувди. Ваҳоланки, совет даври шахарсозлари келажакка қараб тўғри иш кўрганлари бор гап эди.
Бироқ бу бекатнинг 250 кв ер майдони 2007 йилда қандайдир сабабларга кўра, тадбиркор М. Айдаровага енгил конструкцияда кафе қурилиши учун берилиб юборади. 2009 йилда эса бутун бекат майдони ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси тизимига киритилган Сулаймонтоғ зонасининг таркибий қисмига ўтади. Бу нуфузли ташкилотнинг қойидаларига кўра, бу атрофда янги қурилишлари қад кўтариши мумкин эмас эди. Лекин шунга қарамай бекатга янги эга чиққанлар бу жойга енгил-елпи эмас, ростлакам капитал қурилиш билан ошхона комплексини вужудга келтирдилар. Шунингдек бу комплекс учун 250 кв ер майдони етмай, қурилиш 441 кв ер майдонини ноқонуний равишда эгаллаб қолади ва унинг учун тадбиркор 2010 йили судга мурожаат этиб, майдонни ҳусусийлаштириб, хатто “қизил китоб” ҳам қилишга муяссар бўлади. Бу қонунбузарликлар фақат 2013 йилда, ЮНЕСКО ташкилотининг қатор эътирозлари ўлароқ текширувлардан кейин аниқ бўлади.
2015 йилда Ўш шахар Кенгаши ўз қарори билан бу ердаги «Айдар-Ата» кафесининг қурилишини ноқонуний деб топди.
2016 йилнинг феврал ойи якунида Ўш шахар мэрияси томонидан ушбу қурилиш бузиб ташланди. Оммавий ахборот воситалари шахар маъмурлари кафе ўрнига автобус бекати қайта қуриб бериши хақида матбуотда чиқиш қилдилар.Бироқ ...
Бироқ мана бир йилдан зиёд вақт ўтди. Бекат ўз ўрнига кўчгани йўқ. Балким маъмурлар бу масала хақидаги ўз ваъдасини унитганмикан? «Альянс-Пресс» мухбири меъморчилик ва қурилиш масалаларига маъсул бўлган Ўш шаҳри мэрининг биринчи ўринбосари Шокиржон Зулимовга мурожаат этганда, у бу майдон Г,Айтиев номли Бадий мактабга тегишли эканини таъкидлаган( ?!). Шахар мэриясининг бошқа ҳодимига кўра, бу майдон ЮНЕСКОга тегишли бўлгани учун, у жойга бекат қурилишига рухсат бермасмиш. Балким шахар маъмурлари хақиқатдан ушбу автобус бекати Сулаймонтоғи ЮНЕСКО жаҳон мероси тизимига киргунга қадар турганлиги унутган бўлсалар-а?! Ахир бекатни жойига олиб бориб, қуриш шахарликларнинг табора ошиб бораётган эҳтиёжларини қондириш эмасми? Бугунги кунда ушбу бекат илгариги кафе эгаларининг ҳоҳишларига қўра катта магистрал йўлнинг қоқ бўйида, ҳатто уч микроавтобус ботмайдиган озгина ер майдонида туриб қолди. Катта автобуслар эса бу бекатга фақат битталаб кириб, йўл харакатига катта тўсиқлар яратмоқдалар. Йўловчилар орасида айниқса шу жойда жойлашган мактаблардан чиқиб келадиган ўқувчи болалар кўп. Улар ҳозирги бекат майдонига сиғмай катта йўл четларига, ҳусусий уй дарвозахоналари томонга чиқиб туришга мажбурдирлар. Уларнинг хаётига қўрқинч туғдирувчи аварияларнинг олдини тез орада олиш керак.
Бўлим мақолалари
23.11.2024 |
|
18.09.2024 |
|
05.09.2024 |
|
31.07.2024 |
|
16.07.2024 |
|
05.07.2024 |
|
04.07.2024 |
|
14.05.2024 |
|
08.05.2024 |
|
20.04.2024 |
|