01.06.2017 15:29 Бишкек 2645
Жогорку Кенгаш депутати, ҚР собиқ молия вазири Ақилбек Жапаров “Альянс-Пресс” агентлигига ОАВларидан ўзининг устидан жиноий иш очилганидан ҳайратланганини айтди
“Маҳсус хизматларнинг иддаоларига кўра, улар менинг ва собиқ Бош вазир Чудиновнинг устидан бир корхонани реструктизация қилишимиз учун ноқонуний равишда 200 миллион сом олганимиз учун жиноий иш очган эмишлар. Бу борада аниқ бир этикани ҳам сақлаш жоизда. Бунақа баёнотни беришдан олдин улар мени чақириб, сўроққа тутишлари керак эди. Шундан кейингина кенг оммага менинг жиноий ишим хақида хабар беришлари тўғри бўларди,- деди Ақилбек Жапаров.- Бироқ улар бундай қилмадилар. Энди мен ўзимга адвокат ёллаб, қачон мени ДМҲХ суҳбатга чақирар экан деб кутиб ўтирибман. Бироқ конторага ҳам чақиришмаяпдида! Аслини олганда мен хукуматдан сентябр ойида кетиб қолганман. Ушбу корхонанинг реструктизацияси ноябр ойида, яъни кейинроқ бўлган. Мени бу ишга қандай даҳлим бўлсин? Бу воқеадаги бирон –бир қоғозда менинг имзоим йўқ, негаки мен уларга қўл қўймаганман. Ваҳоланки, бу жуда ғалати тушунарсиз ишдир”.
Бўлим мақолалари
25.11.2024 |
|
15.11.2024 |
|
12.11.2024 |
|
08.11.2024 |
|
07.11.2024 |
|
06.11.2024 |
|
24.10.2024 |
|
21.10.2024 |
|
17.10.2024 |
|
16.10.2024 |
|