02.06.2017 16:36 Бишкек 2844

Кузда биопаспорти бор қирғизистонликларга қоғоз “права”га ҳожат қолмайди

Давлат рўйхатга олиш хизмати “Альянс-Пресс” агентлигига маълум қилишича, жорий йилнинг май ойи давомида ҳозирча бепул берилаётган биометрик паспортларнинг 15 000 янги нусхаси ўз эгаларига топширилган


 Шунингдек ДРХнинг таъкидлашича, янги нусхадаги паспортлар фуқароларимизга янги имкониятларни беради. Куз ойлари арафасида турли маҳкамаларнинг маълумот базалари ўзаро бириктирилиши натижасида электрон чипли янги паспорт эгалари учун, ўзлари билан бирга қоғоздан бўлган ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб юришга эҳтиёж қолмайди. Автоинспекторлар маҳсус сканерлар орқали ҳайдовчиларнинг паспортларининг ўзиданоқ уларнинг ҳайдовчилик ҳуқуқлари хақидаги маълумотларни ўқиб оладилар.
 
Бўлим мақолалари
23.11.2024
18.09.2024
05.09.2024
31.07.2024
16.07.2024
05.07.2024
04.07.2024
14.05.2024
08.05.2024
20.04.2024